“Валдай” халқаро мунозара клуби: экспертлар нималар ҳақида гапирди?

© Sputnik / Альмир ГильманшинРоссийско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба "Валдай"
Российско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Иштирокчиларнинг фикрича, Ўзбекистон Евросиёда янги халқаро муносабатлар архитектурасини шакллантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 30 мартда “Валдай” халқаро клубининг йиллик Россия-Ўзбекистон конференцияси ўз ишини бошлади. Учрашув “Россия – Ўзбекистон: Евроосиё маконида стратегик шериклик” мавзусига бағишланган, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Биринчи кун эксперт ва дипломатлар минтақа хавфсизлиги, саноат кооперацияси, транспорт ҳамда сунъий интеллект каби масалаларга эътибор қаратишди.
© Sputnik / Альмир ГильманшинРоссийско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба "Валдай"
Российско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Российско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба "Валдай"

“Биз классик савдо алмашинуви схемасидан воз кечиб, кенг қамровли ва кўп қатламли кооперация моделига ишонч билан ўтдик. Муҳими, лойиҳалар, саноат кластерлари ва агросаноат занжирлари айнан ҳудудларда яратилиб, сўнг миқёси кенгайтирилмоқда”, — дея таъкидлади Ўзбекистон gрезиденти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов.

Биринчи куни технологик суверенитетга алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбат бир вақтлар минтақа шуҳрат қозонган улкан лойиҳаларга қайтиш ҳақида кетди. “Валдай” клуби жамғармаси кенгаши раиси Андрей Бистрицкий жаҳон гигантлари билан рақобатлаша оладиган Евросиёнинг ўз брендлари пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

“Бир пайтлар Ўзбекистонда самолётлар қурилган. Нимага энди бу мумкин эмас? Агар ҳамма нарса биз кутгандек ривожланса, автомобиль ёки авиация бўлсин, Евроосиёнинг ўз брендлари ҳам пайдо бўлади. Келажакни башорат қилишнинг энг яхши усули – уни ўзингиз яратишингиздир”, — дея қайд этди Бистрицкий.

Бироқ, хавфсизлик кафолатларисиз иқтисодий ўсишга эришиб бўлмайди. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузиннинг таъкидлашича, “ғарб озчилиги” ўз қоидаларини “жаҳон кўпчилигига” ўтказишга уринаётган бир шароитда, Россия ва Ўзбекистон минтақадаги масъулият давлатларнинг ўз зиммасида бўлган яхлит хавфсизлик тизимини яратиш тарафдоридир.
© Sputnik / Альмир ГильманшинРоссийско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба "Валдай"
Российско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Российско-узбекская конференция международного дискуссионного клуба "Валдай"

“Евроосиё қитъасида янги хавфсизлик архитектурасини барпо этиш энг муҳим вазифадир. Ўзбекистон Евросиёда янги халқаро муносабатлар архитектурасини шакллантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин. Бизнинг МДҲ, ШҲТ ва EОИИ (Ўзбекистон кузатувчи мақомида) доирасидаги ҳамкорлигимиз Катта Евросиё шериклигини шакллантириш йўлидаги ҳиссадир”, — деди Галузин.

Шунингдек, минтақадаги интеграциялашган Евросиё транспорт-иқтисодий тизими ҳақида сўз юритилди. Бу тизимда ШҲТ макони ҳамда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда.
“Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Россиянинг транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорлиги улкан ривожланиш салоҳиятига эга ва Евросиё транспорт йўлакларининг янги архитектурасинишаклланишини белгилайди”, — деб таъкидлади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари маслаҳатчиси Умидулла Ибрагимов.
Термиздаги муҳокамалар бугун ҳам ўз ишини давом этмоқда.
Заседание международного дискуссионного клуба Валдай в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Галузин: Ўзбекистон Евроосиёдаги интеграцион жараёнларнинг муҳим иштирокчиси
Янгиликлар лентаси
0