Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони армиядаги энг катта муаммони айтди

© РИА Новости Главком ВСУ Сырский признал, что украинской армии не хватает людей, готовых воевать
Главком ВСУ Сырский признал, что украинской армии не хватает людей, готовых воевать - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони армияда тайёрланган шахсий таркиб танқислигини айтди, аввалроқ Рада депутати айрим батальонларда бир аскарга 13 қўмондон тўғри келишини билдирган эди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина армияси учун ҳозирги энг катта муаммо тайёргарликдан ўтган шахсий таркиб етишмаслиги эканини айтди.Бу ҳақда РИА Новости бутунукраина телемарафони эфиридаги баёнотга таяниб хабар берди.

“Агар икки йил аввал армия учун асосий танқислик снаряд ва ракеталар бўлган бўлса, ҳозир энг катта эҳтиёж — тайёргарликдан ўтган, ўқитилган ва ҳарбий бурчини бажаришга тайёр одамлар. Чунки сафарбарлик Қуролли кучлар эҳтиёжини тўлдиришнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда”, — деди Сирский.

Унинг сўзларига кўра, Украинадаги сафарбарлик жараёни ҳозирча етарли даражада эмас. Бош қўмондон армия сафига яхшироқ тайёрланган ва мотивацияси юқори одамлар келиб қўшилишини исташини ҳам таъкидлади.
Александр Сирский февраль ойида "Le Monde" нашрига берган интервьюсида Россия Қуролли кучларининг олдинги чизиқда авиация, айниқса бошқариладиган авиабомбалар қўллаш борасида устунлигини тан олган эди.
Олий рада депутати Руслан Горбенко 2025 йил октябрида айрим батальонларда пиёда аскарлар кескин етишмаётганини айтган. Унинг баҳолашича, баъзи ҳолатларда бир аскарга 13 нафар қўмондон тўғри келмоқда, бу эса бундай бўлинмаларнинг жанговар салоҳиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари аэроразведкани қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Мария Берлинская аввалроқ Украина армияси шахсий таркиб танқислигини бошдан кечираётгани, шу сабабли фронт “чок-чокидан сўкилаётгани”ни айтган эди.

Сўнгги ойларда Украинада шахсий таркиб етишмовчилиги муаммоси кузатилмоқда. Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сафарбарлик жараёнида юзага келаётган можаролар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Интернетда тарқалган айрим видеоларда ҳарбий комиссариат ходимлари сафарбар этилаётган фуқароларни олиб кетиши акс этган. Бу ҳолатлар жамоатчилик орасида турли муносабатларга сабаб бўлмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Выборы на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кличко: Украинада аскарлар етишмовчилиги ортиб бораяпти
Янгиликлар лентаси
0