https://sputniknews.uz/20260331/namangan-loyihalar-muhokama-56631406.html
Намангандаги туризм, саноат ва сунъий интеллект бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди
Намангандаги туризм, саноат ва сунъий интеллект бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Наманганда ислоҳотлар натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди. 2026 йилда иқтисодиётни 9,2 фоизга ошириш, 5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш ва янги AI, туризм ҳамда саноат лойиҳаларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
2026-03-31T18:54+0500
2026-03-31T18:54+0500
2026-03-31T18:58+0500
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
наманган вилояти
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1f/56631178_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_c7fabdf7fb497a8196cde8e99a40efa7.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари жаҳон бозоридаги беқарор вазият шароитида вилоятда иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва янги “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш муҳимлигини таъкидлади.Йиғилишда сунъий интеллект асосида ҳудуд салоҳиятини таҳлил қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Хусусан, кам самарали 2,5 минг гектар боғ ўрнида интенсив боғлар барпо этиш, 8 минг гектар ерни ўзлаштириш, “Наманган” ЭИЗда 547 миллион долларлик 15 та лойиҳа учун қўшимча подстанция қуриш ва замонавий IT-парк биносини барпо этиш таклифлари кўриб чиқилди.Шунингдек, Давлатобод туманини “ақлли шаҳар”га айлантириш, Наманган давлат техника университети негизида сунъий интеллект лабораторияси ва стартаплар клуби ташкил этиш, Чустда 60 мегаваттли яшил энергия лойиҳасини амалга ошириш, 2026-2027 йилларда 3948 гектар майдонда боғ ва токзорлар барпо этиш режалари муҳокама қилинди. Паррандачиликда 50 миллион долларлик лойиҳа доирасида 813 миллион дона тухум ва 2 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш қуввати яратилиши айтилди.Бундан ташқари, канализация тизимини реконструкция қилиш, Уйчи ва Учқўрғонда оқова сув инфратузилмасини янгилаш, Янги Наманганда 30 минг иш ўрни яратиш, 15 минг ўринли боғчалар ташкил қилиш ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказининг Наманган филиалини очиш ташаббуслари муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20250917/namangan-viloyat-4-investitsiya-52012831.html
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1f/56631178_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_01601f7b79d77f5fe35cfccc85a9e7eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти, иқтисодий ўсиш, инвестиция, экспорт, сунъий интеллект, it-парк, яшил энергия, туризм, паррандачилик, интенсив боғлар, канализация
наманган вилояти, иқтисодий ўсиш, инвестиция, экспорт, сунъий интеллект, it-парк, яшил энергия, туризм, паррандачилик, интенсив боғлар, канализация
Намангандаги туризм, саноат ва сунъий интеллект бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди
18:54 31.03.2026 (янгиланди: 18:58 31.03.2026) Президент Наманганда 2026 йил учун иқтисодиётни 9,2 фоизга ошириш, 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва экспортни 1,2 миллиард долларга етказиш вазифасини белгилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Давлат раҳбари жаҳон бозоридаги беқарор вазият шароитида вилоятда иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва янги “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан 2026 йил учун иқтисодиётни 9,2 фоизга, саноатни 9 фоизга, хизматларни 16,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини 6,8 фоизга ошириш, туризм экспортини 1,7 баробар кўпайтириш, хорижий инвестицияларни 5 миллиард долларга ва экспортни 1,2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда сунъий интеллект асосида ҳудуд салоҳиятини таҳлил қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, кам самарали 2,5 минг гектар боғ ўрнида интенсив боғлар барпо этиш, 8 минг гектар ерни ўзлаштириш, “Наманган” ЭИЗда 547 миллион долларлик 15 та лойиҳа учун қўшимча подстанция қуриш ва замонавий IT-парк биносини барпо этиш таклифлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Давлатобод туманини “ақлли шаҳар”га айлантириш, Наманган давлат техника университети негизида сунъий интеллект лабораторияси ва стартаплар клуби ташкил этиш, Чустда 60 мегаваттли яшил энергия лойиҳасини амалга ошириш, 2026-2027 йилларда 3948 гектар майдонда боғ ва токзорлар барпо этиш режалари муҳокама қилинди.
Паррандачиликда 50 миллион долларлик лойиҳа доирасида 813 миллион дона тухум ва 2 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш қуввати яратилиши айтилди.
Туризм, инфратузилма ва ижтимоий соҳада ҳам қатор ташаббуслар кўриб чиқилди. Жумладан, Попда Арашан кўллари атрофида туризм мажмуаси, Қамчиқда халқаро тоғ дам олиш зонаси, Чодак, Косонсой ва Нанайда янги туризм лойиҳалари, Наманган шаҳрида миллий руҳдаги туризм мажмуаси ташкил этиш режалари тақдим этилди.
Бундан ташқари, канализация тизимини реконструкция қилиш, Уйчи ва Учқўрғонда оқова сув инфратузилмасини янгилаш, Янги Наманганда 30 минг иш ўрни яратиш, 15 минг ўринли боғчалар ташкил қилиш ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказининг Наманган филиалини очиш ташаббуслари муҳокама қилинди.