Наманган вилоятига 4,2 млрд долларлик инвестиция жалб этилади

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития Наманганской области
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам развития Наманганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Oбуна бўлиш
Вилоятда камбағаллик 2,5 баробар камайиб, икки йилда 62 минг киши миграциядан қайтган.
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Уйчи туманида ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда сўнгги йилларда эришилган натижалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, йил якунигача 4,2 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини 1 млрд долларга етказиш, 323 минг одамни ишли қилиш ва 26 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги 8 йилда вилоятга 7 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 8 мингга яқин янги корхона иш бошлаган. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури 2 баробарга кўпайиб, 1 мингдан ошган. Аҳолининг реал ўртача даромади 3 баробарга ошган.
“Ҳудудда “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури амалга оширилади. Унга республика бўйича энг оғир ҳисобланган 328 та маҳалла ҳам киритилади. Охирги икки йилда камбағаллик 2,5 баробарга камайган, миграциядаги 62 минг киши вилоятга қайтган”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоятда туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича ҳам янги вазифалар белгиланган:
Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чустдан ўтган дарё ва сой ўзанларининг 40 км қисмида 650 та сервис объектини қуриб, 10 минг одамни иш билан таъминлаш;
Чортоқ туманини водийнинг туризм марказига айлантириш учун 50 млн доллар ажратиш;
“Чортоқ” сув омбори атрофида йирик туризм комплекси, Попдаги Арашан кўли бўйида йилига 1 млн сайёҳ қабул қиладиган мажмуа барпо этиш.
Транспорт ва инфратузилма бўйича:
Норин дарёси устида 480 метрли янги кўприк қурилиши, Наманган–Андижонни боғловчи 63 йиллик эски кўприк реконструкция қилиниши;
“Пунгон–Наманган” йўлининг 75 км қисми 246 млн доллар ҳисобига тўлиқ янгиланиши;
ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш учун 800 млрд сўм ажратилиб, 130 км янги тармоқ барпо этилиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился первой электростанцией Нарынского каскада ГЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Шавкат Мирзиёев Норин дарёсидаги “биринчи миллий ГЭС”ни бориб кўрди
Янгиликлар лентаси
0