https://sputniknews.uz/20250916/shavkat-mirziyoev-norin-birinchi-milliy-gesni-borib-kordi-52003443.html
Шавкат Мирзиёев Норин дарёсидаги “биринчи миллий ГЭС”ни бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев Норин дарёсидаги “биринчи миллий ГЭС”ни бориб кўрди
Sputnik Ўзбекистон
Норин дарёсида жами 6 та ГЭС қурилиши режалаштирилган, ГЭСларнинг иккинчи ва учинчи 2026 йилда, қолган станциялар эса 2027 йилда ишга тушади. 16.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-16T19:55+0500
2025-09-16T19:55+0500
2025-09-16T19:57+0500
шавкат мирзиёев
наманган
наманган вилояти
гэс
гэс қурилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/10/52003118_0:77:1280:797_1920x0_80_0_0_035e49e80cc1c511eaad1a6a9acdb24f.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида Норин ГЭСлар каскадини бориб кўрди. 2024 йилнинг 25 март куни тамал тоши қўйилган иншоотнинг дастлабки босқичи бугун ишга тушди. ГЭС-1 тўлиқ маҳаллий маҳсулот ва ускуналар асосида барпо этилди. Шу маънода, уни “биринчи миллий ГЭС” дейиш мумкин.ГЭС-1 йиллик 171 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу ерда 130 та янги иш ўрни яратилади. Ундан 430 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади, йилига 290 миллион куб метр газ тежалади. Ўзбекистон гидроэнергетикаси тарихида илк бор ушбу лойиҳа доирасида горизонтал капсула шаклидаги гидроагрегатлар жорий этилди. Улар кичик босим шароитида ҳам юқори самарадорлиги билан ажралиб туради ва миллий гидроэнергетика соҳасида янги босқични бошлаб бермоқда.ГЭСда сув тўсиш иншооти ҳам қурилди. Шунингдек, ҳудудда маъмурий ва хизмат бинолари, диспетчерлик пункти барпо этилди. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудни обод қилиш мақсадида 6 минг туп манзарали дарахт экилди.Режага кўра, Норин дарёсида жами 6 та ГЭС каскади қурилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 428 миллион доллардан зиёд, умумий қуввати 228 мегаватт бўлади. ГЭСларнинг иккинчи ва учинчи 2026 йилда, қолган станциялар эса 2027 йилда ишга туширилади. Ҳар бир станциянинг қуввати 38 мегаватт бўлиб, уларнинг фаолиятида қўшимча иш ўринлари яратилади.
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/10/52003118_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_b4c96b394ed7c310f0274247d7f41cc8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, наманган, наманган вилояти, гэс, гэс қурилиши
шавкат мирзиёев, наманган, наманган вилояти, гэс, гэс қурилиши
Шавкат Мирзиёев Норин дарёсидаги “биринчи миллий ГЭС”ни бориб кўрди
19:55 16.09.2025 (янгиланди: 19:57 16.09.2025) Норин дарёсида жами 6 та ГЭС қурилиши режалаштирилган, ГЭСларнинг иккинчи ва учинчи 2026 йилда, қолган станциялар эса 2027 йилда ишга тушади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида Норин ГЭСлар каскадини бориб кўрди.
2024 йилнинг 25 март куни тамал тоши қўйилган иншоотнинг дастлабки босқичи бугун ишга тушди. ГЭС-1 тўлиқ маҳаллий маҳсулот ва ускуналар асосида барпо этилди. Шу маънода, уни “биринчи миллий ГЭС” дейиш мумкин.
ГЭС-1 йиллик 171 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу ерда 130 та янги иш ўрни яратилади. Ундан 430 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади, йилига 290 миллион куб метр газ тежалади.
Ўзбекистон гидроэнергетикаси тарихида илк бор ушбу лойиҳа доирасида горизонтал капсула шаклидаги гидроагрегатлар жорий этилди. Улар кичик босим шароитида ҳам юқори самарадорлиги билан ажралиб туради ва миллий гидроэнергетика соҳасида янги босқични бошлаб бермоқда.
ГЭСда сув тўсиш иншооти ҳам қурилди. Шунингдек, ҳудудда маъмурий ва хизмат бинолари, диспетчерлик пункти барпо этилди. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудни обод қилиш мақсадида 6 минг туп манзарали дарахт экилди.
Режага кўра, Норин дарёсида жами 6 та ГЭС каскади қурилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 428 миллион доллардан зиёд, умумий қуввати 228 мегаватт бўлади. ГЭСларнинг иккинчи ва учинчи 2026 йилда, қолган станциялар эса 2027 йилда ишга туширилади. Ҳар бир станциянинг қуввати 38 мегаватт бўлиб, уларнинг фаолиятида қўшимча иш ўринлари яратилади.