https://sputniknews.uz/20260331/jamoatchilik-muhokama-muddat-qisqartirilish-56616232.html
Идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати қисқартирилиши мумкин
Идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати қисқартирилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибини ўзгартиришга доир қонун лойиҳасини қабул қилди. У муҳокама муддатини қисқартириши мумкин.
2026-03-31T13:19+0500
2026-03-31T13:19+0500
2026-03-31T13:31+0500
жамият
қонунчилик
янги қонун
олий мажлис қонунчилик палатаси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46812159_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_347b60c837a7a38d98ed10cc3a4047b5.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.Лойиҳага кўра, бундай ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати 10 кун этиб белгиланиши, 5 кун ичида таклиф келиб тушмаган тақдирда эса лойиҳани ҳуқуқий экспертизага киритиш имконияти берилиши назарда тутилмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси муддати порталга жойлаштирилган кундан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги керак. Вазирлик ва идоралар ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш муддати эса 30 кунни ташкил этади.Шу тариқа, қонун лойиҳаси идоравий ҳужжатларни муҳокама қилиш ва уларни расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини тезлаштиришга қаратилган
https://sputniknews.uz/20251008/hokimiyat-shtat-maqbullashtirish-qonun-52533898.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46812159_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1b34634aa4712ccc8eaf6521b0358de1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, олий мажлис, қонунчилик палатаси, идоравий ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жамоатчилик муҳокамаси, қонун лойиҳаси, муҳокама муддати
ўзбекистон, олий мажлис, қонунчилик палатаси, идоравий ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жамоатчилик муҳокамаси, қонун лойиҳаси, муҳокама муддати
Идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати қисқартирилиши мумкин
13:19 31.03.2026 (янгиланди: 13:31 31.03.2026) Қонун лойиҳасига кўра, идоравий ҳужжатлар муҳокамаси 15 кундан 10 кунга, Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддати эса 30 кундан 20 кунга қисқариши мумкин
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси
қабул қилинди.
Лойиҳага кўра, бундай ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати 10 кун этиб белгиланиши, 5 кун ичида таклиф келиб тушмаган тақдирда эса лойиҳани ҳуқуқий экспертизага киритиш имконияти берилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатини 20 кунга қисқартириш таклиф этилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси муддати порталга жойлаштирилган кундан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги керак. Вазирлик ва идоралар ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш муддати эса 30 кунни ташкил этади.
Шу тариқа, қонун лойиҳаси идоравий ҳужжатларни муҳокама қилиш ва уларни расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини тезлаштиришга қаратилган