"Ёмғир ва шамол сабабли": симёғоч қулаши оқибатида 3 қорамол ўлганига муносабат билдирилди

© Джизакский ф. "Hududiy elektr tarmoqlari"В Джизакской области в результате падения столба погибли три головы крупного рогатого скота
В Джизакской области в результате падения столба погибли три головы крупного рогатого скота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Oбуна бўлиш
Фориш туманида уч бош қорамол нобуд бўлган ҳодиса юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” расмий муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида электр таянчининг қулаши оқибатида уч бош қорамол нобуд бўлгани ҳақидаги хабарларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали муносабат билдирди.
Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, Фориш тумани Гараша қишлоғи ҳудудида сурункали ёмғир ва кучли шамол таъсирида электр тармоғида носозлик юзага келган. Оқибатда электр таянчи қулаган.
© Foto : telegram/burgutuzbСимёғочлар қулаши натижасида қорамолларни ток урди, ҳайвонлар нобуд бўлди.
Симёғочлар қулаши натижасида қорамолларни ток урди, ҳайвонлар нобуд бўлди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Симёғочлар қулаши натижасида қорамолларни ток урди, ҳайвонлар нобуд бўлди.
Қайд этилишича, авариявий ҳолат туман электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Ҳозир ҳудудда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.
Шунингдек, фуқаро томонидан билдирилган уч бош чорва молининг нобуд бўлиши билан боғлиқ моддий зарарни қоплаш масаласи юзасидан мурожаат эгасига низони суд тартибида кўриб чиқиш ҳуқуқлари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
На тоннельном проезде в Ташкенте произошло обрушение одного из участков подпорной стены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2026
Ёғингарчилик таъсири бўлиши мумкин: Тошкент ҳокимлиги йўл ўпирилишига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0