https://sputniknews.uz/20260330/russia-uzbekistan-valday-konferentsiya-56585130.html
Россия–Ўзбекистон стратегик шериклиги: Тошкентда “Валдай” анжумани ўз ишини бошлайди
Россия–Ўзбекистон стратегик шериклиги: Тошкентда “Валдай” анжумани ўз ишини бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Россия–Ўзбекистон конференцияси иш бошлади. Икки кунлик анжуманда Евроосиёдаги ҳамкорлик, инвестициялар, рақамлаштириш, транспорт, логистика ва ҳудудлараро алоқалар муҳокама қилинади.
2026-03-30T09:17+0500
2026-03-30T09:17+0500
2026-03-30T10:07+0500
жамият
россия
ўзбекистон
анжуман
“валдай” анжумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56584809_0:19:959:558_1920x0_80_0_0_575ce2dcce33fddb5c5a4526e045976e.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бугун Тошкентда “Валдай” халқаро мунозара клуби ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган Россия — Ўзбекистон анжумани ўз ишини бошлайди. Анжуман сешанба кунига қадар давом этади.Учрашув “Россия — Ўзбекистон: Евроосиё маконида стратегик шериклик” мавзусига бағишланган. Икки кунга мўлжалланган ишчи дастур очилиш сессияси ҳамда тўртта мавзули муҳокамани ўз ичига олади.Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти ва Татаристон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг мавжуд натижалари ва истиқболлари ҳам кўриб чиқилади.Конференциянинг фахрий меҳмонлари сифатида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этади.Ўзбекистон томонидан анжуманда қуйидагилар қатнашади:Россия томонидан эса қуйидагилар иштирок этади:
https://sputniknews.uz/20260315/uzbekistan-russia-savdo-oshirish-muhokama-56289106.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56584809_96:0:863:575_1920x0_80_0_0_077a0c6996a45555c897a42f14a64fc0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
валдай, россия, ўзбекистон, тошкент, евроосиё, стратегик шериклик, конференция, михаил галузин, алексей ерхов, ботиржон асадов, элдор арипов, сурхондарё, татаристон
валдай, россия, ўзбекистон, тошкент, евроосиё, стратегик шериклик, конференция, михаил галузин, алексей ерхов, ботиржон асадов, элдор арипов, сурхондарё, татаристон
Россия–Ўзбекистон стратегик шериклиги: Тошкентда “Валдай” анжумани ўз ишини бошлайди
09:17 30.03.2026 (янгиланди: 10:07 30.03.2026) Икки кунлик анжуман доирасида экспертлар икки томонлама мулоқот, Евроосиёдаги умумий чақириқлар, саноат кооперацияси ва транспорт йўлаклари истиқболларини кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бугун Тошкентда “Валдай” халқаро мунозара клуби ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган Россия — Ўзбекистон анжумани ўз
ишини бошлайди. Анжуман сешанба кунига қадар давом этади.
Учрашув “Россия — Ўзбекистон: Евроосиё маконида стратегик шериклик” мавзусига бағишланган. Икки кунга мўлжалланган ишчи дастур очилиш сессияси ҳамда тўртта мавзули муҳокамани ўз ичига олади.
Сессиялар доирасида экспертлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама мулоқот, Евроосиёдаги ҳамкорлик имкониятлари, минтақадаги долзарб муаммолар ва уларнинг умумий ечимлари, инвестициялар, саноат кооперацияси, рақамлаштириш, шунингдек транспорт, логистика ва инфратузилма масалаларини муҳокама қилади.
Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти ва Татаристон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг мавжуд натижалари ва истиқболлари ҳам кўриб чиқилади.
Конференциянинг фахрий меҳмонлари сифатида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этади.
Ўзбекистон томонидан анжуманда қуйидагилар қатнашади:
Элдор Арипов — Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори;
Динара Зиганшина — Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалиги мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази директори;
Элёр Тоштемиров — Миграция агентлиги Стратегик режалаштириш департаменти бошлиғи;
Олег Пекос — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари.
Россия томонидан эса қуйидагилар иштирок этади:
Владислав Полянин — Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори;
Михаил Денисенко — Вишнёвский номидаги Демография институти директори;
Иван Данилин — ИМЕМО директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;
Андрей Бистрицкий — “Валдай” халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши раиси.