Мирзиёев иқтисодга ташқи босимни юмшатиш, экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаРассмотрены меры по сохранению и поддержке темпов экономического роста квартале
Рассмотрены меры по сохранению и поддержке темпов экономического роста квартале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Oбуна бўлиш
Инфляцияни жорий йилда 6–6,5 фоиз доирасида ушлаб туриш энг муҳим вазифалардан бири эканига эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга биринчи чоракда иқтисодий кўрсаткичлар прогнозини таъминлаш ва жаҳон бозоридаги вазиятнинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки икки ойида саноат 7,7 фоизга, хизматлар соҳаси 15,4 фоизга ўсган, 3,5 миллиард долларлик экспорт амалга оширилган ва 8,3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган.
Йил бошидан 9 та вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун республика бюджетидан қўшимча 2,3 триллион сўм ва 500 миллион доллар йўналтирилган.
Шу билан бирга, қисқа вақт ичида дунёдаги вазият кескин ўзгариб, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлиги, ташқи савдо йўлаклари ва импорт нархларига қўшимча босим юзага келтираётгани таъкидланди.
Шу шароитда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари вазиятни олдиндан баҳолаб, турли сценарийлар асосида проактив иш олиб бориши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Инфляцияни жорий йилда 6–6,5 фоиз доирасида ушлаб туриш энг муҳим вазифалардан бири эканига эътибор қаратилди. Хусусан, нефть нархининг ошиши транспорт ва нефть-кимё маҳсулотлари таннархига таъсир кўрсатаётгани, полиэтилен ва полипропилен нархлари ҳам ўсиб бораётгани қайд этилди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг хомашё, бозор ва кредит билан боғлиқ муаммоларини ҳозирдан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди. Экспорт юк ташишларидаги узилишлар ва қимматлашув ҳам жиддий хавотир уйғотаётгани айтилди.
Шу муносабат билан қўшни давлатлар билан транспорт ва савдо бўйича ҳамкорликни кучайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини авиаташув орқали экспорт қилиш, тадбиркорлар учун арзонлаштирилган тарифларни жорий этиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, ҳар бир лойиҳани мунтазам таҳлил қилиб бориш, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредитлар динамикасини доимий назорат қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда ҳозирги мураккаб шароитда хавф-хатарларни олдиндан кўра билиш, уларни юмшатиш бўйича аниқ режалар асосида ишлаш ва тармоқлардаги муаммоларга тезкор ечим топиш муҳимлиги таъкидланди.
В Самаркандской области состоялся запуск крупных проектов и дан старт строительству новых  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Мирзиёев Самарқанд вилоятида 7 млрд долларлик 106 та лойиҳага старт берди
Янгиликлар лентаси
0