Дунёнинг қатор давлатларида намойишлар: Эрон урушига қарши талаблар янграмоқда
Дунёнинг қатор давлатларида намойишлар: Эрон урушига қарши талаблар янграмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Март ойи давомида Эрон уруши ва АҚШ-Исроил зарбаларига қарши акциялар Афина, Истанбул, Бостон, Манила, Тель-Авив, Лондон, Париж ва Римда, шунингдек АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида кузатилди
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Март ойи бошидан бери Эрон атрофидаги уруш ва АҚШ-Исроил зарбалари дунёнинг турли шаҳарларида норозиликларга сабаб бўлди. Илк кунларда Афина, Истанбул, Бостон, Манила ва Сеулда тўғридан-тўғри урушга қарши акциялари ўтган бўлса, ой охирига келиб Тель-Авив, Лондон, Париж, Рим ҳамда АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида ўтган кенгроқ митингларда ҳам Эрон уруши асосий мавзулардан бирига айланди. 28 март кунининг ўзида АҚШ бўйлаб 3200 дан ортиқ акция режалаштирилган эди.Бу акцияларнинг барчаси расман фақат Эрон урушига бағишланмаган. Айрим жойларда улар кенгроқ антиавторитар, ички сиёсат ёки ўнг қанот кучларига қарши норозилик таркибида ўтди. Шунга қарамай Эрон билан уруш, АҚШ-Исроил зарбалари ва уларнинг оқибатлари март охирига келиб кўплаб намойишларда марказий ёки жуда кўзга ташланарли мавзулардан бири бўлган.Қисқача география:АҚШ. Бостонда 2 март куни “Stop the War on Iran” шиори остида акция ўтди. 28 март куни эса Нью-Йорк, Вашингтон ва Далласни энг йирик “No Kings” акциялари ўтган шаҳарлар қаторида қайд этилди. Нью-Йоркда полиция баҳосига кўра ўн минглаб одам йиғилди, Вашингтонда қатнашчилар Эрондаги ҳарбий ҳаракатни “ақлсиз уруш” деб атади, Далласда эса минглаб одамлар кўчага чиқди.Греция, Афина. 1 март куни намойишчилар АҚШ ва Исроил элчихоналари томон урушга қарши марш уюштирди.Туркия, Истанбул. Исроил консулхонаси олдида АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларига қарши акция бўлиб ўтди.Филиппин, Манила. АҚШ элчихонаси яқинида ўтган митингда намойишчилар АҚШ-Исроил зарбаларини қоралади. АҚШ байроғи ёқилгани ҳам қайд этилган.Жанубий Корея, Сеул. Reuters фотоҳисоботида Сеулда ҳам АҚШ-Исроил зарбаларига қарши акция қайд этилган.Исроил, Тель-Авив. 28 март куни Ҳабима майдонида АҚШ-Исроилнинг Эрон билан урушига чек қўйиш талаби билан урушга қарши акциялари ўтди.Буюк Британия, Лондон. Бу ердаги юриш асосан ўнг қанотга қарши бўлган, шунингдек, Эрон байроқлари ва Фалластинни қўллаб-қувватловчи баннерлари ҳам бўлган. Франция, Париж. 28 март куни Бастилияда “No Kings” акциясига юзлаб одамлар йиғилди. AP келтирган ташкилотчи сўзига кўра, норозилик “Трампнинг ноқонуний, ахлоқсиз ва тугамас урушлари”га қарши қаратилган.Италия, Рим. Маълумотларга кўра, минглаб одамлар юриш қилди ва улар орасида Исроил ҳамда АҚШнинг Эронга ҳужумларига қарши баннерлар ҳам бўлган.
Мартда Эрон урушига қарши акциялар бир қатор давлатларда ўтди: айрим шаҳарларда тўғридан-тўғри антиуруш митинглари бўлди, бошқаларида эса мавзу йирик намойишларнинг асосий шиорларидан бирига айланди
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Март ойи бошидан бери Эрон атрофидаги уруш ва АҚШ-Исроил зарбалари дунёнинг турли шаҳарларида норозиликларга сабаб бўлди. Илк кунларда Афина, Истанбул, Бостон, Манила ва Сеулда тўғридан-тўғри урушга қарши акциялари ўтган бўлса, ой охирига келиб Тель-Авив, Лондон, Париж, Рим ҳамда АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида ўтган кенгроқ митингларда ҳам Эрон уруши асосий мавзулардан бирига айланди. 28 март кунининг ўзида АҚШ бўйлаб 3200 дан ортиқ акция режалаштирилган эди.
Бу акцияларнинг барчаси расман фақат Эрон урушига бағишланмаган. Айрим жойларда улар кенгроқ антиавторитар, ички сиёсат ёки ўнг қанот кучларига қарши норозилик таркибида ўтди. Шунга қарамай Эрон билан уруш, АҚШ-Исроил зарбалари ва уларнинг оқибатлари март охирига келиб кўплаб намойишларда марказий ёки жуда кўзга ташланарли мавзулардан бири бўлган.
Қисқача география:
АҚШ. Бостонда 2 март куни “Stop the War on Iran” шиори остида акция ўтди. 28 март куни эса Нью-Йорк, Вашингтон ва Далласни энг йирик “No Kings” акциялари ўтган шаҳарлар қаторида қайд этилди. Нью-Йоркда полиция баҳосига кўра ўн минглаб одам йиғилди, Вашингтонда қатнашчилар Эрондаги ҳарбий ҳаракатни “ақлсиз уруш” деб атади, Далласда эса минглаб одамлар кўчага чиқди.
Греция, Афина. 1 март куни намойишчилар АҚШ ва Исроил элчихоналари томон урушга қарши марш уюштирди.
Туркия, Истанбул. Исроил консулхонаси олдида АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларига қарши акция бўлиб ўтди.
Филиппин, Манила. АҚШ элчихонаси яқинида ўтган митингда намойишчилар АҚШ-Исроил зарбаларини қоралади. АҚШ байроғи ёқилгани ҳам қайд этилган.
Жанубий Корея, Сеул. Reuters фотоҳисоботида Сеулда ҳам АҚШ-Исроил зарбаларига қарши акция қайд этилган.
Исроил, Тель-Авив. 28 март куни Ҳабима майдонида АҚШ-Исроилнинг Эрон билан урушига чек қўйиш талаби билан урушга қарши акциялари ўтди.
Буюк Британия, Лондон. Бу ердаги юриш асосан ўнг қанотга қарши бўлган, шунингдек, Эрон байроқлари ва Фалластинни қўллаб-қувватловчи баннерлари ҳам бўлган.
Франция, Париж. 28 март куни Бастилияда “No Kings” акциясига юзлаб одамлар йиғилди. AP келтирган ташкилотчи сўзига кўра, норозилик “Трампнинг ноқонуний, ахлоқсиз ва тугамас урушлари”га қарши қаратилган.
Италия, Рим. Маълумотларга кўра, минглаб одамлар юриш қилди ва улар орасида Исроил ҳамда АҚШнинг Эронга ҳужумларига қарши баннерлар ҳам бўлган.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.