Данияда АҚШга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда

© СоцСетиДемонстранции в Дании в поддержку Гренландии
Демонстранции в Дании в поддержку Гренландии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2026
Oбуна бўлиш
Намойишларда бир неча шаҳарларда минглаб одамлар тўпланган.
ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Даниянинг ТV2 телеканали хабар беришича, АҚШнинг Гренландияга даъволарига қарши Даниянинг бир нечта шаҳарларида, жумладан, Дания пойтахти Копенгагенда кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда.

"Гренландияни қўллаб-қувватловчи оммавий намойишлар аллақачон Олборг, Орхус, Оденсе ва Копенгагенда бўлиб ўтмоқда... Копенгаген шаҳар ҳокимияти олдидаги майдонда жуда кўп сонли намойишчилар тўпланган", дейилади хабарда.

Телеканал шуни таъкидлайдики, шунчалик кўп одамлар тўпланганки, уларнинг сонини аниқлашнинг иложи йўқ. Копенгаген шаҳар ҳокимияти олдидаги майдон бутунлай Гренландия байроқлари ва "Қўлларингизни узинг!" ва "Бирдамлик!" шиорлари туширилган плакатларни кўтариб турган намойишчилар билан тўлган.
Гренландия Дания қироллигининг бир қисмидир. Бироқ, АҚШ президенти Доналд Трамп орол Қўшма Штатлар таркибига кириши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Дания ва Гренландия расмийлари Вашингтонни оролни эгаллаб олишдан огоҳлантириб, уларнинг ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатишларини таъкидладилар.
Конгресс США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
АҚШда Трамп Гренландияни босиб олиши учун ҳуқуқий асос тайёрланяпти
Янгиликлар лентаси
0