https://sputniknews.uz/20260113/usa-greenland-bosib-olish-qonun-54772328.html
АҚШда Трамп Гренландияни босиб олиши учун ҳуқуқий асос тайёрланяпти
АҚШда Трамп Гренландияни босиб олиши учун ҳуқуқий асос тайёрланяпти
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Конгрессига Гренландияни аннексия қилиш ёки сотиб олишга доир қонун лойиҳаси киритилди. Ташаббус Арктика манфаатлари билан изоҳланмоқда.
2026-01-13T13:38+0500
2026-01-13T13:38+0500
2026-01-13T14:53+0500
дунё янгиликлари
дунёда
дональд трамп
арктика
хитой
россия
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/12/98/129880_0:0:1024:577_1920x0_80_0_0_bed9e68c1ede099a8c223f5261398a2c.jpg
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ Конгрессига Дональд Трампга Гренландия оролини аннексия қилиш ёки уни сотиб олиш масаласида муайян ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи қонун лойиҳаси киритилди.Хабар қилинишича, Конгресс аъзоси Рэнди Файн томонидан тақдим этилган ҳужжатда Гренландияни аннексия қилиш ва унга АҚШ штати мақомини бериш масаласи кўтарилган. Бу ҳақда у тарқатган баёнотда айтилади.Қонун лойиҳаси муаллифига кўра, мазкур ташаббус ташқи таҳдидлар фонида Вашингтоннинг Арктикадаги стратегик манфаатларини таъминлаш зарурати билан изоҳланади. Баёнотда Россия ва Хитойнинг минтақадаги фаолияти “кенгаяётгани” таъкидланган.Аввалроқ, Гренландия парламентидаги барча бешта партия етакчилари қўшма баёнот билан чиқиб, Вашингтоннинг ушбу масаладаги риторикасини қоралаган ва АҚШга қўшилиш ғоясига қарши эканини билдирган.Шунингдек, Даниянинг АҚШдаги элчиси Йеспер Мёллер Сёренсен Копенгаген ва Вашингтон яқин иттифоқчилар эканини таъкидлаган. Европа Иттифоқи давлатлари эса январь ойида АҚШ томонидан эҳтимолий ҳаракатлар юз берган тақдирда қандай реакция билдириш мумкинлигини муҳокама қилган.Маълумот учун, Гренландия Дания Қироллиги таркибига киради. У 1953 йилгача мустамлака бўлган, 2009 йилдан эса ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга автоном ҳудуд ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20260108/europe-trump-qarshilik-tayyorgarlik-54688121.html
арктика
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/12/98/129880_0:0:1024:768_1920x0_80_0_0_d947990076f56cfc108238e95fee6ddb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш конгресси, гренландия, дональд трамп, арктика сиёсати, дания қироллиги, ақш–гренландия муносабатлари, россия ва хитой, геосиёсат, европа иттифоқи
ақш конгресси, гренландия, дональд трамп, арктика сиёсати, дания қироллиги, ақш–гренландия муносабатлари, россия ва хитой, геосиёсат, европа иттифоқи
АҚШда Трамп Гренландияни босиб олиши учун ҳуқуқий асос тайёрланяпти
13:38 13.01.2026 (янгиланди: 14:53 13.01.2026) Республикачи конгрессмен Ренди Файн Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш ва унга штат мақомини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Конгрессга киритди
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ Конгрессига Дональд Трампга Гренландия оролини аннексия қилиш ёки уни сотиб олиш масаласида муайян ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи қонун
лойиҳаси киритилди.
Хабар қилинишича, Конгресс аъзоси Рэнди Файн томонидан тақдим этилган ҳужжатда Гренландияни аннексия қилиш ва унга АҚШ штати мақомини бериш масаласи кўтарилган. Бу ҳақда у тарқатган баёнотда айтилади.
Қонун лойиҳаси муаллифига кўра, мазкур ташаббус ташқи таҳдидлар фонида Вашингтоннинг Арктикадаги стратегик манфаатларини таъминлаш зарурати билан изоҳланади. Баёнотда Россия ва Хитойнинг минтақадаги фаолияти “кенгаяётгани” таъкидланган.
"Гренландияни назорат қилаётган томон Арктика денгиз йўллари ва АҚШ хавфсизлик архитектурасига таъсир кўрсатади. Америка бу ҳудуд келажагини хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган режимлар ихтиёрида қолдира олмайди", — дейилади Файн баёнотида.
Аввалроқ, Гренландия парламентидаги барча бешта партия етакчилари қўшма баёнот билан чиқиб, Вашингтоннинг ушбу масаладаги риторикасини қоралаган ва АҚШга қўшилиш ғоясига қарши эканини билдирган.
Шунингдек, Даниянинг АҚШдаги элчиси Йеспер Мёллер Сёренсен Копенгаген ва Вашингтон яқин иттифоқчилар эканини таъкидлаган. Европа Иттифоқи давлатлари эса январь ойида АҚШ томонидан эҳтимолий ҳаракатлар юз берган тақдирда қандай реакция билдириш мумкинлигини муҳокама қилган.
Маълумот учун, Гренландия Дания Қироллиги таркибига киради. У 1953 йилгача мустамлака бўлган, 2009 йилдан эса ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга автоном ҳудуд ҳисобланади.