Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Digital Qazaqstan 2026 да ЕОИИ давлатлари ўртасида электрон ҳужжат алмашуви йўлга қўйилди

© Пресс служба Правительства РФЗапущена система электронного документооборота между странами ЕАЭС
Запущена система электронного документооборота между странами ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2026
Oбуна бўлиш
У транспорт ҳужжатлари билан ишлашни тезлаштиради.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. "Digital Qazaqstan 2026" рақамли лойиҳалар кўргазмасида ЕОИИ мамлакатлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизими тантанали ишга туширилди.
Янги тизим транспорт ҳужжатларини олиш ва текширишни тезлаштиради, шунингдек, транспорт-логистика ҳамда назорат жараёнларидаги харажатларни камайтиришга хизмат қилади.

Форум "Digital Almaty" платформаси асосида иқтисодиётнинг реал сектори, давлат бошқаруви ва ижтимоий инфратузилмада рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди. Форум иштирокчилари орасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам бўлди.

"Digital Qazaqstan 2026"нинг бош мавзуси — “Industry 5.0: ўзаро ҳамкорлик кучи”. Ушбу концепция барқарор ривожланиш ва инсон салоҳиятини мустаҳкамлаш учун технологияларни уйғун қўллашга қаратилган.
Тадбир рақамлаштириш соҳасидаги илғор ечимларни муҳокама қилиш ва намойиш этиш учун давлат идоралари, бизнес, халқаро корпорациялар, технология компаниялари, стартаплар ва экспертларни бир майдонга жамлади.
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
СИни ривожлантиришга оид ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти ҳозирланяпти
Янгиликлар лентаси
0