Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футболчилар даромад солиғидан озод қилинади

CC0 / Andy03 / Soccer ballФутбольный мяч на зеленой траве.
Футбольный мяч на зеленой траве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
Oбуна бўлиш
Суперлига ва Пролига клубларига солиқ имтиёзлари берилди.
ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ўзбекистонда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.
2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Шунингдек, қарор билан Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
2026 йил 1 апрелдан спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади.
Қолаверса, профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади.
Микрофон для выступлений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
“Бир хизмат – бир тўлов”: санъаткорлар учун янги солиқ тартиби жорий этилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0