Мирзиёев ва Раҳмон Бухородаги тарихий обидаларни зиёрат қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Тожикистон етакчиси ҳар бир тарихий обиданинг бадиий уйғунлиги, миллий ҳунармандчилик намуналари ва тарихий экспонатларга катта қизиқиш билдирди.
ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Бухородаги тарихий обидаларни зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Президентлар дастлаб Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади. Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг эзгу тамойили – “Дил ба ёру, даст ба кор” шиори инсонни меҳнатсеварлик ва руҳий покликка даъват этиши алоҳида таъкидланди.

1/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/6
© telegram sputnikuzbekistan

4/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

5/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

6/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/6
© telegram sputnikuzbekistan
4/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Сўнг Сомонийлар мақбарасига ташриф буюрилди. Ушбу меъморий ёдгорлик Марказий Осиёда пишиқ ғиштдан бунёд этилган энг қадимий иншоотлардан бири ҳисобланади. У IX аср охири – X аср бошларида Сомонийлар давлати асосчиси ва биринчи ҳукмдори Исмоил Сомоний томонидан сулолавий мақбара сифатида қурилган.
Унинг меъморий қиёфасида нафақат ислом, балки исломдан аввалги давр анъаналари, жумладан, суғд маданиятига хос нақшлар ҳам ўз аксини топган. Таъкидланганидек, қуёш нурларининг тушишига қараб, мақбара нақшлари турлича жилоланади, бинонинг куб ва гумбаз шаклидаги композицияси эса Ер ва Осмон уйғунлигини рамзий ифода этади.
Қалинлиги қарийб икки метрга етадиган деворлар ҳамда юқори сифатли ғишт терими туфайли ушбу ноёб ёдгорлик бугунги кунгача яхши сақланиб қолган.
Мақбараларга зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганларга раҳмат, юртга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.
Икки давлат етакчилари биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари ҳам билан танишди.
Арк қўрғони Бухоронинг қадимий қалъаси бўлиб, қарийб 1500 йил давомида ҳукмдорлар қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Унинг дастлабки бинолари милоддан аввалги IV-III асрларга мансуб бўлиб, ҳозирги кўриниши асосан XVI асрда шаклланган. Илгари у саройлар, маъмурий бинолар, қуролхонани ўз ичига олган “шаҳар ичидаги шаҳар” бўлган. Ўрта асрларда бу ерда Рўдакий, Ибн Сино ва кейинчалик Умар Хайём каби буюк мутафаккирлар яшаб, ижод қилгани қайд этилди.
Пои Калон мажмуаси Бухоронинг энг улуғвор ва машҳур меъморий ансамблларидан бири сифатида тожикистонлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. У 1127 йилда қурилган машҳур 45,6 метрли минора, 1514 йилда барпо этилган ва 12 минг кишини сиғдира оладиган жоме масжиди, шунингдек, ислом оламининг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Мир Араб мадрасасини ўз ичига олади. Масжид ҳовлисини ўраб турган 288 та гумбазли галерея, юзлаб устунлар ва ноёб акустика мажмуага алоҳида улуғворлик бағишлайди.
Лаби Ҳовуз ансамбли Бухорода сақланиб қолган ўрта асрларга оид саноқли майдонлардан бири бўлиб, унинг марказида қадимий ҳовуз жойлашган. Асрлар давомида шаҳар аҳолиси бу ерга дам олиш, суҳбатлашиш ва савдо қилиш учун келган. Мажмуа таркибига Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳи киради.

1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана

4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тожикистон етакчиси ҳар бир тарихий обиданинг бадиий уйғунлиги, миллий ҳунармандчилик намуналари ва тарихий экспонатларга катта қизиқиш билдирди. Олий мартабали меҳмонга меъморий услубнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, нақшлар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бухоронинг бой тарихи, Буюк ипак йўлидаги ўрни, илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи бу қадамжолар Тожикистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.
Қадимий Бухоро азалдан ўзининг беназир тарихий, меъморий ва маданий бойликлари билан машҳур бўлиб, асрлар давомида фан, ислом илми ва маънавият марказларидан бири сифатида танилган. Ёши 2,5 минг йилдан ошган шаҳарнинг тарихий марказига 1993 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти мақоми берилган.
