https://sputniknews.uz/20260326/ukraine-armiya-ayollar-oshish-dezertir-kopayish-56514172.html
Украина армиясида аёллар 75 мингдан ошди, дезертирлик ишлари ҳам кескин кўпайди
Украина армиясида аёллар 75 мингдан ошди, дезертирлик ишлари ҳам кескин кўпайди
Sputnik Ўзбекистон
Украина армиясида аёллар сони 75 мингдан ошди. Шу билан бирга, РИА суд материалларига таяниб, 2026 йил бошидан дезертирлик ва “ўзбошимчалик” бўйича ишлар сони 87 фоизга кўпайганини маълум қилди
2026-03-26T10:44+0500
2026-03-26T10:44+0500
2026-03-26T10:44+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56513589_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_f0961e56b262da16f9b62fffd8d850dd.png
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Украина Қуролли кучлари сафларида аёллар сони тез суръатларда ўсмоқда. Украина қуруқликдаги қўшинлари матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳозирда армияда 75 минг нафардан ортиқ аёл бор.Таққослаш учун, Украина Мудофаа вазирлиги 2024 йил март ойида Қуролли кучларда 45,5 минг нафардан ортиқ аёл хизмат қилаётганини билдирган эди.РИА Новости суд материалларини ўрганиб, 2026 йилнинг дастлабки ойларида украиналик ҳарбийларга нисбатан дезертирлик ва ўзбошимчалик бўйича қўзғатилган жиноий ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар ошганини маълум қилди.Таҳлилларга кўра, йил бошидан 23 мартгача 24 659 та ҳолат қайд этилган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 13 189 та ҳолатга нисбатан 87 фоизга кўпдир.Маълумотларга кўра, 2025 йил давомида бундай тоифадаги жами 79 140 та материал топширилган.Бу фонда Украина Қуролли кучлари хорижда ҳарбийларни тайёрлаш муддатини қисқартирмоқда. Бош штабнинг доктриналар ва тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Евгений Межевикин бу қарорни логистикани соддалаштириш ва жанг майдонидаги ўзгаришларга тезроқ мослашиш зарурати билан изоҳлаган.2025 йил январь ойида Франция Мудофаа вазирлиги ҳам Францияда тайёргарликдан ўтган “ўнлаб” украиналик ҳарбийлар мамлакат ҳудудидаёқ қочиб кетганини тасдиқлаган.Шунингдек, 2025 йил март ойида Олий рада депутати Анна Скороход хорижда ўқитилган айрим украиналик ҳарбийлар урушда қатнашишни истамагани учун мамлакатга қайтмаётганини айтган эди.
https://sputniknews.uz/20260108/ukraine-armiya-dezertirlar-54685079.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56513589_97:0:673:432_1920x0_80_0_0_74d2df41d09ebbe1e987b75e12217728.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, всу, украина қуролли кучлари, аёл ҳарбийлар, дезертирлик, ўзбошимчалик, россия, франция, владимир путин
украина, всу, украина қуролли кучлари, аёл ҳарбийлар, дезертирлик, ўзбошимчалик, россия, франция, владимир путин
Украина армиясида аёллар 75 мингдан ошди, дезертирлик ишлари ҳам кескин кўпайди
Армияда хизмат қилаётган аёллар сони бир йил ичида сезиларли ошгани айтилмоқда. Бу фонда шахсий таркиб танқислиги ва ҳарбийлар орасида дезертирлик ишлари кўпайишига ҳам эътибор қаратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Украина Қуролли кучлари сафларида аёллар сони тез суръатларда ўсмоқда. Украина қуруқликдаги қўшинлари матбуот хизмати
маълумотига кўра, ҳозирда армияда 75 минг нафардан ортиқ аёл бор.
Таққослаш учун, Украина Мудофаа вазирлиги 2024 йил март ойида Қуролли кучларда 45,5 минг нафардан ортиқ аёл хизмат қилаётганини билдирган эди.
Шу билан бирга, Украина армиясида шахсий таркиб етишмаслиги ва дезертирлик билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилмоқда. Аввалроқ Россия хавфсизлик кучлари РИА Новостига Украинада шахсий таркиб танқислиги фонида аёлларни сафарбар қилишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар берган эди.
РИА Новости суд материалларини ўрганиб, 2026 йилнинг дастлабки ойларида украиналик ҳарбийларга нисбатан дезертирлик ва ўзбошимчалик бўйича қўзғатилган жиноий ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар ошганини маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, йил бошидан 23 мартгача 24 659 та ҳолат қайд этилган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 13 189 та ҳолатга нисбатан 87 фоизга кўпдир.
Маълумотларга кўра, 2025 йил давомида бундай тоифадаги жами 79 140 та материал топширилган.
Бу фонда Украина Қуролли кучлари хорижда ҳарбийларни тайёрлаш муддатини қисқартирмоқда. Бош штабнинг доктриналар ва тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Евгений Межевикин бу қарорни логистикани соддалаштириш ва жанг майдонидаги ўзгаришларга тезроқ мослашиш зарурати билан изоҳлаган.
Аввалроқ "Midi Libre" нашри Францияда тайёрланган “Анна Киевская” бригадаси бўйича “дезертирлик” моддаси асосида тергов бошлангани ҳақида хабар берган эди. Нашр келтирган Украина ОАВ маълумотларига кўра, Францияда ўқитилган 2300 ҳарбийнинг 1700 нафари фронтга юборилгандан кўп ўтмай қисмни тарк этган.
2025 йил январь ойида Франция Мудофаа вазирлиги ҳам Францияда тайёргарликдан ўтган “ўнлаб” украиналик ҳарбийлар мамлакат ҳудудидаёқ қочиб кетганини тасдиқлаган.
Шунингдек, 2025 йил март ойида Олий рада депутати Анна Скороход хорижда ўқитилган айрим украиналик ҳарбийлар урушда қатнашишни истамагани учун мамлакатга қайтмаётганини айтган эди.