Мирзиёев Тошкент халқаро молия маркази ва исломий молия бўйича тақдимот билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту представлены новые инициативы в области финансов и цифровых технологий
Президенту представлены новые инициативы в области финансов и цифровых технологий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда инвесторлар учун янги ҳуқуқий ва молиявий имкониятлар яратиш, IT экспортни ошириш ҳамда исломий банк хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш, Рақамли технологиялар халқаро марказини йўлга қўйиш ҳамда банк тизимида исломий молия механизмларини жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилда 50 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш мақсадига эришиш учун инвесторлар учун замонавий инфратузилма, халқаро стандартларга мос ҳуқуқий режим ва шаффоф бизнес муҳити яратиш зарур.
Тақдимотда таъкидланишича ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача Тошкент халқаро молия маркази иқтисодиётга қўшимча 20-25 миллиард доллар жалб қилиши, 15 минггача юқори малакали иш ўрни яратилишига хизмат қилиши мумкин.
Марказ учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш режалаштирилган.
Унга кўра:
Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи қонунга зид бўлмаган даражада татбиқ этилади;
марказ бошқарув органлари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилади;
Тошкент халқаро тижорат суди ва халқаро арбитраж маркази ташкил этилади.
Шунингдек, резидентларга капиталнинг эркин ҳаракати, эркин валюта операциялари, имтиёзли солиқ режими ва соддалаштирилган виза тартиби каби имкониятлар яратилади. Марказнинг асосий йўналишлари молия, инвестиция, банк, суғурта, рақамли активлар ва финтех хизматларидан иборат бўлади.
Иккинчи йўналиш — “Enterprise Uzbekistan” бренди остида Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш. Ушбу марказ учун 2100 йилгача амал қиладиган махсус ҳуқуқий режим назарда тутилган.
Унда:
— тартибга солиш “қумдони” доирасида янги ечимлар синовдан ўтказилади;
— иш ҳақини хорижий валютада тўлаш мумкин бўлади;
— халқаро меҳнат стандартлари жорий этилади;
— маълумотларни халқаро стандартлар ва булутли технологиялар асосида қайта ишлашга шароит яратилади.
Шу билан бирга, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, стартаплар, инвестициялар ва экспорт учун қулай муҳит, солиқ ва божхона енгилликлари жорий этилади. Марказнинг асосий йўналишлари сунъий интеллект, рақамли трансформация, тадқиқот ва ишланмалар, стартаплар ва дата-марказлардан иборат бўлади.
2030 йилгача мазкур марказ орқали 1 минггача компанияни жалб қилиш, 300 мингдан зиёд иш ўрни яратиш ва 5 миллиард долларлик экспорт салоҳиятига чиқиш режалаштирилган.
Тақдимотда Ўзбекистонда исломий молия хизматларини жорий қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Унда муробаҳа, музораба, вакала, салам, истисно, мушорака ва исломий ижара каби молиявий инструментларни йўлга қўйиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек:
— сотилган товар устамасига ҚҚС ҳисобланмайди;
— инвестициявий омонатдан олинган даромад солиқдан озод қилинади;
— исломий ижара шартномалари молиявий ижара ва лизингга тенглаштирилади.
Соҳада тизимли бошқарувни таъминлаш учун Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади. Жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий “дарча” очиш, 2030 йилгача эса тўлиқ исломий банк сифатида ишлайдиган иккита банк ташкил этиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, бу янгиликлар орқали 2026-2030 йилларда қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция ва депозит жалб қилиш имконияти яратилади.
Давлат раҳбари мазкур йўналишлар бўйича тегишли топшириқлар берди.
26-заседание Сената Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2026
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0