Ўзбекистонда исломий банк фаолияти жорий этилади

© Сенат26-заседание Сената Узбекистана
26-заседание Сената Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2026
Oбуна бўлиш
Янги қонун исломий банк фаолияти учун ҳуқуқий асос яратиб, алоҳида лицензия ва солиқ тартибини белгилайди ҳамда устамага ҚҚС қўлланмаслигини назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қонунчиликка исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар маъқулланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Қонунга кўра, исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи алоҳида лицензия тури жорий этилади. Ушбу лицензия асосида банклар:
тўлиқ исломий банк фаолиятини юритиши;
бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк хизматларини кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, Марказий банк ҳамда исломий банк хизматлари кўрсатувчи банкларда Исломий молия кенгаши ташкил этиш ва унинг фаолиятига доир талаблар белгиланади.
Бундан ташқари, Солиқ кодексига исломий молия операцияларини солиққа тортиш тартибини белгилайдиган алоҳида боб киритилади. Унга кўра:
исломий молия фаолиятидан олинган даромадлар солиқ солиш мақсадида фоизли даромадларга тенглаштирилади;
банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама ҚҚСдан озод этилади. (Изоҳ: исломий молияда банк кредит бермайди. У товарни ўзи сотиб олиб, мижозга устама билан қайта сотади. Устамага ҚҚС қўйилса, бир операцияда икки марта ҚҚС юзага келади.)
В Ташкенте стартовал XX Международный форум исламских финансовых ученых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
IISF 2025: Исломий банк тизими ва барқарор молия муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0