https://sputniknews.uz/20250918/iisf-islom-bank-tizim-muhokama-52037377.html
IISF 2025: Исломий банк тизими ва барқарор молия муҳокама қилинди
IISF 2025: Исломий банк тизими ва барқарор молия муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Халқаро исломий молия олимлари форуми старт олди: исломий банк тизими, шартномалар ва глобал ҳамкорлик муҳокама қилинмоқда. 18.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-18T09:17+0500
2025-09-18T09:17+0500
2025-09-18T09:58+0500
ўзбекистон
марказий банк
форум
анжуман
банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52036968_0:329:1024:904_1920x0_80_0_0_85250a043a02dce783f972edda4576b2.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкентда ХХ Халқаро исломий молия олимлари форуми (IISF 2025) бошланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.Бу йилги анжуман “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ўтмоқда. Форумда Ўзбекистон ва хориждан етакчи тижорат банклари, халқаро молия ташкилотлари, ислом иқтисоди ва молияси соҳасидаги нуфузли олимлар, экспертлар ва регуляторлар иштирок этмоқда. Халқаро экспертлар ушбу жараёнлар мижозлар ишончи ва ислом молияси тараққиёти учун муҳим омил эканини таъкидладилар. Алоҳида қайд этиш керакки, форум доирасида Марказий банкда INCEIF билан биргаликда ўқув дастурлари, тренинг ва семинарлар ташкил қилиш, исломий молия соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик қилишга қаратилган англашув меморандуми ҳам имзоланди. Ушбу меморандумга асосан INCEIF билан ислом молияси соҳасидаги 4 та китобни ўзбек тилига таржима қилиб, фойдаланувчиларга тақдим қилишга келишиб олинди. Форумда ислом молияси бўйича янги йўналишлар ва долзарб мавзулардаги муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.Маълумот учун, NCEIF - Малайзиядаги ислом молияси таълими ва тадқиқотларига ихтисослашган университетнинг қисқартмаси. Ислом молияси бўйича халқаро таълим маркази.
https://sputniknews.uz/20250917/prezident-islamic-development-bank-sheriklik-dastur-52024873.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52036968_0:233:1024:1000_1920x0_80_0_0_4567d34355f2215590f554e009c078b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон исломий молияiisf 2025 тошкент, исломий банк тизимии, слом молияси форуми, inceif ҳамкорлик, барқарор молиявий тизим, халқаро молия анжумани, ислом иқтисоди ва молияси, исломий шартномалар, молиявий ислоҳотлар
ўзбекистон исломий молияiisf 2025 тошкент, исломий банк тизимии, слом молияси форуми, inceif ҳамкорлик, барқарор молиявий тизим, халқаро молия анжумани, ислом иқтисоди ва молияси, исломий шартномалар, молиявий ислоҳотлар
IISF 2025: Исломий банк тизими ва барқарор молия муҳокама қилинди
09:17 18.09.2025 (янгиланди: 09:58 18.09.2025) Тошкентда Халқаро исломий молия олимлари форуми старт олди: исломий банк тизими, шартномалар ва глобал ҳамкорлик муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкентда ХХ Халқаро исломий молия олимлари форуми (IISF 2025) бошланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати
хабар берди.
Бу йилги анжуман “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ўтмоқда. Форумда Ўзбекистон ва хориждан етакчи тижорат банклари, халқаро молия ташкилотлари, ислом иқтисоди ва молияси соҳасидаги нуфузли олимлар, экспертлар ва регуляторлар иштирок этмоқда.
Анжуманнинг биринчи иш кунида шартномалар таснифи, уларнинг замонавий амалиётда қўлланилиши ҳамда шаффоф ва ягона мезонлар асосида тузилишига алоҳида эътибор қаратиш борасида муҳокамалар олиб борилди.
Халқаро экспертлар ушбу жараёнлар мижозлар ишончи ва ислом молияси тараққиёти учун муҳим омил эканини таъкидладилар.
Алоҳида қайд этиш керакки, форум доирасида Марказий банкда INCEIF билан биргаликда ўқув дастурлари, тренинг ва семинарлар ташкил қилиш, исломий молия соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик қилишга қаратилган англашув меморандуми ҳам имзоланди. Ушбу меморандумга асосан INCEIF билан ислом молияси соҳасидаги 4 та китобни ўзбек тилига таржима қилиб, фойдаланувчиларга тақдим қилишга келишиб олинди.
Форумда ислом молияси бўйича янги йўналишлар ва долзарб мавзулардаги муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, NCEIF - Малайзиядаги ислом молияси таълими ва тадқиқотларига ихтисослашган университетнинг қисқартмаси. Ислом молияси бўйича халқаро таълим маркази.