https://sputniknews.uz/20260325/tehran-usa-muzokaralar-xabar-rad-56506296.html
"Бизни яна аҳмоқ қилишларини хоҳламаймиз": Эрон АҚШ билан музокаралар хабарини рад этди
"Бизни яна аҳмоқ қилишларини хоҳламаймиз": Эрон АҚШ билан музокаралар хабарини рад этди
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб нашрлари АҚШнинг Эронга 15 бандли тинчлик режасини воситачилар орқали етказганини ёзмоқда. Бироқ Теҳрон тўғридан-тўғри музокаралар бўлганини рад этиб, Вашингтонга ишонмаслигини билдирмоқда
2026-03-25T18:08+0500
2026-03-25T18:08+0500
2026-03-25T18:17+0500
дунё янгиликлари
дунёда
исроил
ақш – эрон можароси
дональд трамп
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_265:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_dbb2fd987f166d5ef8b230ff478f7975.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Италиянинг "Corriere della Sera" нашрига берган интервьюсида АҚШ ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий музокаралар дам олиш кунлари бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.Шу билан бирга, Америка томонидан Теҳронга воситачилар орқали 15 бандли тинчлик ёки ўт очишни тўхтатиш режаси етказилгани ҳақида бир нечта ғарб нашрлари хабар қилди. Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам Вашингтон билан музокаралар ҳақидаги хабарларни “фейк” деб атаб, улар нефть ва молия бозорларига таъсир қилиш учун тарқатилаётганини айтди.“Ҳотам ал-Анбия” марказий штаби вакили Вашингтон “Эрон халқига қарши ҳаракатлардан воз кечмагунча” музокаралар ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини билдирди. Эрон расмийлари АҚШ билан музокараларда воситачи давлатларга ўтмишдаги тажриба туфайли Вашингтонга ишонмасликларини айтишган, деб ёзади "Axios" портали манбаларга таяниб.АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар икки марта муваффақиятсизликка учраган: июнь ойида Исроил президент Дональд Трамп кўмагида режалаштирилган музокаралар раундидан олдин Эронга ҳужум қилган, февраль ойида эса АҚШ ва Исроил ядровий масала бўйича дастлабки келишувларга эришилгандан сўнг операцияни бошлаган."Axios"нинг ёзишича, АҚШ ва Исроил Эрон билан можаро яна икки-уч ҳафта давом этиши мумкинлигидан келиб чиқмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон дипломатия имкониятини ҳам, ҳарбий босимни ҳам сақлаб қолмоқда: Оқ уй мулоқотларга уринишлар давом этаётганини билдирган, аммо АҚШ амалиёти тўхтатилмаган.
https://sputniknews.uz/20260323/tramp-aqsh-eron-56459786.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_1175:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_5e3f4c21b15da924e298e6c33c704c77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рафаэл гросси, ақш, эрон, исломобод, музокаралар, 15 бандли режа, исмоил багайи, муҳаммад-боқир ғолибоф, axios, reuters, ap, яқин шарқ
рафаэл гросси, ақш, эрон, исломобод, музокаралар, 15 бандли режа, исмоил багайи, муҳаммад-боқир ғолибоф, axios, reuters, ap, яқин шарқ
"Бизни яна аҳмоқ қилишларини хоҳламаймиз": Эрон АҚШ билан музокаралар хабарини рад этди
18:08 25.03.2026 (янгиланди: 18:17 25.03.2026) ОАВда АҚШ–Эрон музокаралари ҳақидаги хабарлар кучайган бир пайтда Теҳрон ҳеч қандай мулоқот бўлмаганини билдириб, бу маълумотлар молия бозорларига таъсир қилиш учун тарқатилаётганини айтди.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Италиянинг "Corriere della Sera" нашрига берган интервьюсида АҚШ ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий музокаралар дам олиш кунлари бўлиб ўтиши мумкинлигини
айтди.
Шу билан бирга, Америка томонидан Теҳронга воситачилар орқали 15 бандли тинчлик ёки ўт очишни тўхтатиш режаси етказилгани ҳақида бир нечта ғарб нашрлари хабар қилди.
Бироқ Теҳрон бу хабарларни очиқ рад этмоқда. Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Багайи АҚШ билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри музокаралар бўлмаганини, уруш бошланганидан бери ҳам бундай мулоқот ўтмаганини билдирди.
Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам Вашингтон билан музокаралар ҳақидаги хабарларни “фейк” деб атаб, улар нефть ва молия бозорларига таъсир қилиш учун тарқатилаётганини айтди.
“Ҳотам ал-Анбия” марказий штаби вакили Вашингтон “Эрон халқига қарши ҳаракатлардан воз кечмагунча” музокаралар ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини билдирди.
Эрон расмийлари АҚШ билан музокараларда воситачи давлатларга ўтмишдаги тажриба туфайли Вашингтонга ишонмасликларини айтишган, деб ёзади "Axios" портали манбаларга таяниб.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар икки марта муваффақиятсизликка учраган: июнь ойида Исроил президент Дональд Трамп кўмагида режалаштирилган музокаралар раундидан олдин Эронга ҳужум қилган, февраль ойида эса АҚШ ва Исроил ядровий масала бўйича дастлабки келишувларга эришилгандан сўнг операцияни бошлаган.
"Бизни яна аҳмоқ қилишларини хоҳламаймиз," - дея манбаларнинг сўзларини келтиради портал. Уларнинг фикрича Трампнинг тинчлик музокаралари ҳақидаги таклифи ҳийла бўлиши мумкин.
"Axios"нинг ёзишича, АҚШ ва Исроил Эрон билан можаро яна икки-уч ҳафта давом этиши мумкинлигидан келиб чиқмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон дипломатия имкониятини ҳам, ҳарбий босимни ҳам сақлаб қолмоқда: Оқ уй мулоқотларга уринишлар давом этаётганини билдирган, аммо АҚШ амалиёти тўхтатилмаган.