Тожикистон билан саноат ва металлургия бўйича келишувларга эришилди

© Министерство горнодобывающей промышленности и геологииВизит в Узбекистан делегации Таджикистана
Визит в Узбекистан делегации Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2026
Oбуна бўлиш
Тожикистон делегацияси ташрифи якунида қўшма саноат лойиҳаларини кенгайтириш ва металлургия соҳасида аниқ ҳамкорлик механизмларини ишга тушириш бўйича келишувлар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. 24 март куни Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳим учрашувлар ўтказилди ва қатор амалий келишувларга эришилди.
Инвестициялар, савдо ва саноат вазири Лазиз Кудратов билан музокараларда металлургия, агросаноат, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва бошқа йўналишлардаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат ҳудудида қўшма саноат объектларини қуриш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича навбатдаги аниқ қадамларни келишиб олди.

Қайд этилишича, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ўсиб, 912,3 миллион долларга етган. Ҳозирда икки мамлакат ҳудудида 500 тадан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Шерали Кабир бошчилигидаги делегациянинг тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов билан учрашувида эса кон-металлургия ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Жумладан, ОКМК ва “Ўзметкомбинат” иштирокидаги лойиҳаларни давом эттириш ҳамда кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш бўйича ихтисослашган таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, “Ўзметкомбинат” АЖ ва Тожик металлургия комбинати ўртасида ушбу корхоналар бош директорлари томонидан стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, 2027 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб “Ўзметкомбинат” 300 минг тонна тўғридан-тўғри тикланган темир харид қилади.
Дни культуры Таджикистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2026
Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари бўлиб ўтади
Янгиликлар лентаси
0