https://sputniknews.uz/20260323/ozbekiston-tojikiston-madaniyat-56450545.html
Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари бўлиб ўтади
Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик кечаси” гала-концерт дастури ҳам кун тартибидан ўрин олган. 23.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-23T09:47+0500
2026-03-23T09:47+0500
2026-03-23T09:47+0500
маданият
ўзбекистон
тожикистон
маданият вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/538/00/5380050_0:131:2500:1537_1920x0_80_0_0_f48e8fd04a6c0c28f0699c3af755a245.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди мамлакат Мадинияти вазирлиги матбуот хизмати.Маданият кунлари доирасида ўзбек ва тожик халқларининг бой маданий меросини намойиш этишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилади.Хусусан, “Наврўзи олам” номли уч авлод учрашуви ва давра суҳбатлари ўтказилади. Ушбу тадбирда ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар ҳамда зиёлилар иштирок этиб, адабий-маданий мерос ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашади.“Тожик кино кунлари” доирасида Тожикистон кинематографиясининг бадиий фильмлари намойиш этилади. Жумладан, “Қармоққа балиқ”, “Ҳақиқатни излаб”, “Ҳаёт гўзал”, “Жўра Саргор” каби фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.Қолаверса, Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик кечаси” гала-концерт дастури, Тожикистон ижодий жамоаларининг концерт чиқишлари, тасвирий санъат кўргазмалари ҳамда театр жамоаларининг саҳна асарлари намойиши режалаштирилган.Тадбирлар жорий йилнинг 23–29 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20260309/tashkent-georgia-madaniyat-kunlar-56185752.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/538/00/5380050_139:0:2362:1667_1920x0_80_0_0_32921eb96a8b9a964b1aedd8722e02f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, тожикистон, маданият вазирлиги
маданият, ўзбекистон, тожикистон, маданият вазирлиги
Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари бўлиб ўтади
Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик кечаси” гала-концерт дастури ҳам кун тартибидан ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва киноси кунлари бўлиб ўтади, дея
хабар қилди мамлакат Мадинияти вазирлиги матбуот хизмати.
Маданият кунлари доирасида ўзбек ва тожик халқларининг бой маданий меросини намойиш этишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилади.
Хусусан, “Наврўзи олам” номли уч авлод учрашуви ва давра суҳбатлари ўтказилади. Ушбу тадбирда ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар ҳамда зиёлилар иштирок этиб, адабий-маданий мерос ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашади.
“Тожик кино кунлари” доирасида Тожикистон кинематографиясининг бадиий фильмлари намойиш этилади. Жумладан, “Қармоққа балиқ”, “Ҳақиқатни излаб”, “Ҳаёт гўзал”, “Жўра Саргор” каби фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Қолаверса, Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик кечаси” гала-концерт дастури, Тожикистон ижодий жамоаларининг концерт чиқишлари, тасвирий санъат кўргазмалари ҳамда театр жамоаларининг саҳна асарлари намойиши режалаштирилган.
Тадбирлар жорий йилнинг 23–29 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.