Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқлари устидан назорат кучайтирилади

© Генеральная прокуратураСостоялось заседание узбекско-российской межведомственной группы по миграционной сфере
Состоялось заседание узбекско-российской межведомственной группы по миграционной сфере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2026
Oбуна бўлиш
Идоралараро учрашув якунларига кўра, томонлар меҳнат миграцияси соҳасида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мониторингни кучайтиришга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. 24–25 март кунлари Ўзбекистон Бош прокуратурасида миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Ўзбекистон—Россия идоралараро ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда икки давлат вазирлик ва идораларининг расмий делегациялари иштирок этди, унга Ўзбекистон ва Россия бош прокурорларининг ўринбосарлари раҳбарлик қилди.
Мулоқот чоғида бугунги миграция ҳолати, ушбу соҳада биргаликда ечим талаб қиладиган муаммоли масалалар ва қонун устуворлигини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳар икки давлат қонунчилиги доирасида чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Россияда истиқомат қилаётган фуқароларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этиши, миграция жараёнлари шароитида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, шартнома базасини кенгайтириш ҳамда ахборот алмашинувини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар миграция соҳасида ҳар икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунларига кўра, Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари меҳнатга келаётган икки давлат фуқароларининг ҳуқуқлари устидан назорат ва мониторингни кучайтириш мажбуриятини олди.
Отчет председателя правительства Михаила Мишустина в Госдуме РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Мишустин Россия Давлат думасига ҳисобот тақдим этди — миграция соҳасидаги маълумотлар
Янгиликлар лентаси
0