https://sputniknews.uz/20260325/nurafshon-avtobus-reja-56493420.html
Тошкент ва Нурафшон ўртасида тезюрар автобус йўлаги қурилади
Тошкент ва Нурафшон ўртасида тезюрар автобус йўлаги қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида Нурафшон—Қўйлиқ йўналишида йўлни реконструкция қилиш ва BRT тизимини йўлга қўйиш концепцияси маъқулланди. Лойиҳа 23 км йўлни қамраб олиб, қатнов вақтини икки баравар қисқартириши кутилмоқда.
2026-03-25T11:41+0500
2026-03-25T11:41+0500
2026-03-25T11:41+0500
жамият
йўл
транспорт
жамоат транспорти
нурафшон шаҳри
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0b/19633965_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_482ba8dc98006b24c3e6accaab87a770.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Тошкент вилояти кенгаши Нурафшон шаҳридан Тошкент шаҳрининг Бектемир туманигача тезюрар автобус қатновлари учун BRT (Bus Rapid Transit) тизимини йўлга қўйиш бўйича лойиҳа концепциясини маъқуллади.Ҳужжатга кўра, лойиҳа Тошкент — Нурафшон автомобиль йўлини реконструкция қилиш ва ушбу йўналишда замонавий жамоат транспорти тизимини ташкил этишни назарда тутади. Йўналиш Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозори ҳудудидан бошланиб, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари орқали ўтиб, Нурафшон шаҳри марказида якунланади.Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 23 километр бўлган йўлни модернизация қилиш, шундан 19,2 километрини реконструкция қилиш режалаштирилган. Қайд этилишича, лойиҳа амалга оширилса, Тошкент ва Нурафшон ўртасидаги қатнов вақти икки баробарга қисқаради, 150 мингдан ортиқ аҳолининг кундалик ҳаракатланиши қулай ва хавфсизроқ бўлади. Шу билан бирга, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.Ҳужжатда Нурафшон шаҳри сўнгги йилларда жадал ривожланаётгани, аммо уни пойтахт билан боғловчи мавжуд транспорт инфратузилмаси ортиб бораётган юкламага тўлиқ жавоб бермаётгани таъкидланган.
https://sputniknews.uz/20251114/ozbekiston-temir-53463021.html
нурафшон шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0b/19633965_97:0:2828:2048_1920x0_80_0_0_3f17719518eeb521826535fcb2919680.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нурафшон, қўйлиқ, бектемир, тошкент, тошкент вилояти, тошкент—нурафшон йўли, йўл реконструкцияси, brt, bus rapid transit, тезюрар автобус, экспресс автобус, жамоат транспорти
нурафшон, қўйлиқ, бектемир, тошкент, тошкент вилояти, тошкент—нурафшон йўли, йўл реконструкцияси, brt, bus rapid transit, тезюрар автобус, экспресс автобус, жамоат транспорти
Тошкент ва Нурафшон ўртасида тезюрар автобус йўлаги қурилади
Лойиҳа амалга ошса, пойтахт ва вилоят маркази ўртасидаги қатнов тезлашиб, 150 мингдан ортиқ аҳоли учун йўл ҳаракати анча қулай ва хавфсиз бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Тошкент вилояти кенгаши Нурафшон шаҳридан Тошкент шаҳрининг Бектемир туманигача тезюрар автобус қатновлари учун BRT (Bus Rapid Transit) тизимини йўлга қўйиш бўйича лойиҳа концепциясини
маъқуллади.
Ҳужжатга кўра, лойиҳа Тошкент — Нурафшон автомобиль йўлини реконструкция қилиш ва ушбу йўналишда замонавий жамоат транспорти тизимини ташкил этишни назарда тутади. Йўналиш Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозори ҳудудидан бошланиб, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари орқали ўтиб, Нурафшон шаҳри марказида якунланади.
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 23 километр бўлган йўлни модернизация қилиш, шундан 19,2 километрини реконструкция қилиш режалаштирилган.
Мавжуд 4 тасмали йўл халқаро талабларга жавоб берадиган I тоифали шаҳар магистрали даражасига олиб чиқилади. Шунингдек, BRT, интеллектуал транспорт тизими ва хавфсиз мобиллик тамойилларига асосланган инновацион транспорт йўлаги яратиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, лойиҳа амалга оширилса, Тошкент ва Нурафшон ўртасидаги қатнов вақти икки баробарга қисқаради, 150 мингдан ортиқ аҳолининг кундалик ҳаракатланиши қулай ва хавфсизроқ бўлади. Шу билан бирга, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳужжатда Нурафшон шаҳри сўнгги йилларда жадал ривожланаётгани, аммо уни пойтахт билан боғловчи мавжуд транспорт инфратузилмаси ортиб бораётган юкламага тўлиқ жавоб бермаётгани таъкидланган.