Ўзбекистонда электрлаштирилган иккита янги темир йўл қурилади, янги йўналишлар очилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкату Мирзиёеву представлена информация о проводимой работе в жд отрасли и планах на ближайшие годы.
Шавкату Мирзиёеву представлена информация о проводимой работе в жд отрасли и планах на ближайшие годы.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2025
Oбуна бўлиш
“Нурафшон – Пскент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер” ва “Ховос – Даштобод” йўналишларида электрлаштирилган янги темир йўллар қурилади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда иккита янги электрлаштирилган янги темир йўл қурилади, республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган қўшимча яна 15 та янги йўналиш очилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга қилинган темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йиллар учун режалар тақдимотида маълум қилинди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2026-2030 йилларда йўловчи ва юк ташиш ҳажмини камида икки баробарга ошириш режалаштирилган.
Буни таъминлаш учун 151 километр янги темир йўл қуриш, 182 километр масофадаги йўлларни электрлаштириш, шунингдек, 27 та мавжуд станция ва 1 минг километр йўлни модернизация қилиш режалари ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, “Нурафшон – Пскент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер” ва “Ховос – Даштобод” йўналишларида электрлаштирилган янги темир йўллар қурилади.
“Қумқўрғон – Қудуқли”, “Самарқанд – Ургут” ва “Байтқўрғон – Паркент” йўлларини электрлаштириш, “Тошкент – Самарқанд”, “Тўқимачи – Ангрен” ва “Ангрен – Поп” йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш режалаштирилган.
Республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган поездлар ҳаракатини фаоллаштириш мақсадида мавжуд 40 та йўналишга қўшимча яна 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинди.
Хусусан, “Тошкент – Нурафшон – Оҳангарон – Ангрен”, “Навоий – Зарафшон – Учқудуқ”, “Қўқон – Наманган – Андижон – Марғилон”, “Термиз – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд”, “Нукус – Шовот – Урганч – Хива”, “Жиззах – Дўстлик – Айдар-Арнасой кўли”, “Қарши – Шаҳрисабз” каби йўналишларда шаҳар атрофи қатновларини йўлга қўйиш орқали аҳолининг кундалик сафарлари учун қулай шароит яратилиши қайд этилди.
Йиғилишда юқори тезликда ҳаракатланувчи тармоқни кенгайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Узунлиги 102 километрлик “Навоий – Бухоро” темир йўл линиясини фойдаланишга киритишни жадаллаштириш топширилди. Бу йўлнинг ишга тушиши юк ва йўловчи ташишда вақт ва харажатларни сезиларли қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Келгуси йилларда янги очиладиган йўналишлар ва қурилаётган йўллар учун локомотив ва вагонлар паркини кенгайтириш бўйича ҳам режалар баён этилди.
Жумладан, Хитойдан 38 та магистрал локомотив, 50 та манёврли ва гибрид манёврли локомотив харид қилиш назарда тутилган. Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан ҳамкорликда 6 та юқори тезликдаги электропоезд олиб келиб, улардан биринчисини келгуси йилда “Тошкент – Урганч – Хива” йўналишида қатновга қўйиш топширилди. Бу орқали йўналишда йўл вақти ҳозирги 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.
Перевозка контейнеров по железной дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Темир йўл орқали экспорт "уч қадамда" амалга оширилади
Янгиликлар лентаси
0