Темир йўл орқали экспорт "уч қадамда" амалга оширилади

© Fotolia / Marco2811Перевозка контейнеров по железной дороге
Перевозка контейнеров по железной дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Oбуна бўлиш
Янги тизим экспорт жараёнидаги ҳужжат расмийлаштириш босқичларини 9тадан 3тагача қисқартириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ҳозирга қадар синов тарзида қўлланиб, ўз самарасини амалда исботлаган “Экспорт уч қадамда” тизими темир йўлда ҳам тўлиқ жорий этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бериди.
Жорий йилнинг 8 ойи давомида темир йўл орқали чиқарилган экспорт декларацияларининг 5 фоизи айнан шу тизим орқали расмийлаштирилди.
Аввал 9 босқичдан иборат бўлган экспорт жараёнлари энди 3 босқичгача қисқаради. Бу тадбиркорларга божхона брокерлик хизматлари учун ҳар йили сарфланадиган 15–20 млрд сўмгача харажатни тежаш имконини беради.
Тизим экспорт шартномаси асосида божхона юк декларацияси ва инвойс ҳужжатларини автоматик шакллантиради, ахборотларнинг тўғри ва бир хил бўлишини таъминлайди.
Товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганида тегишли маълумотлар солиқ ва бошқа идораларга онлайн узатилади.
2025 йилнинг 8 ойида темир йўл орқали ҳаракатланган юкли вагонлар сони 516,4 мингдан ошди — бу ўтган йилга нисбатан 12% кўп.

Таъкидланишича, мамлакатда ташқи савдо юкларининг асосий қисми темир йўлда ташилаётгани сабабли, ушбу тизим орқали экспорт ҳажмлари янада ошиши кутилмоқда.

“Экспорт уч қадамда” тизими аввал 2024 йил 25 мартдан автотранспорт, 10 февралдан авиатранспортда жорий этилган эди.
Грузовой контейнерный поезд на складе в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Тошкентдан Хитойнинг Ланчжоу шаҳрига илк контейнер поезди жўнатилди
Янгиликлар лентаси
0