Киев марказига полиция ва ҳарбийлар олиб келинди — Олий рададаги инқироз чуқурлашмоқда
Киев марказига полиция ва ҳарбийлар олиб келинди — Олий рададаги инқироз чуқурлашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Олий Рада депутати айтишича, 25 март куни 60 га яқин депутат таҳдидлар ва эҳтимолий провокациялар туфайли Радага келмаслиги мумкин. Шу фонода Киевдаги ҳукумат кварталида полиция ва ҳарбийлар сони ҳам кўпайган.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Украина пойтахтидаги ҳукумат кварталида полиция ва ҳарбийлар сони кўпаймоқда. Бу ҳақда Олий рада депутати Алексей Гончаренко* маълум қилди. Унинг айтишича, хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши депутатларга нисбатан таҳдидлар ҳақидаги маълумотлар фонида кузатилмоқда.Аввалроқ депутат 25 март куни 60 нафарга яқин депутат таҳдидлар туфайли ишга чиқмоқчи эмаслигини, шу сабаб парламент мажлиси барбод бўлиши хавфи остида қолганини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, “Халқ хизматкори” фракцияси аъзоларидан ташқари, Украинада тақиқланган “Мухолифат платформаси — ҳаёт учун” партияси ва “Ишонч” гуруҳи депутатлари ҳам Радага келишдан қўрқмоқда.Депутатнинг иддаосича, 25 март куни ҳукумат кварталида провокациялар ва айрим парламент аъзоларини “намойишкорона” калтаклаш режалаштирилган бўлган. У бу босим ортида депутатларни Халқаро валюта жамғармаси молиялаштиришини давом эттириш учун зарур деб ҳисобланаётган қонун лойиҳасини қабул қилишга мажбурлаш мақсади турганини айтди.У аввалроқ депутатларга Владимир Зеленский ва унинг офисига яқин таниқли медиа шахслар томонидан жисмоний зўравонлик таҳдидлари бўлганини айтган эди.*Россияда террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган, сиртдан судланган.
алексей гончаренко, олий рада, украина парламенти, киев ҳукумат квартали, депутатларга таҳдид, полиция ва ҳарбийлар, владимир зеленский, хвж, рада мажлиси, украина сиёсати, “халқ хизматкори”, “мухолифат платформаси — ҳаёт учун”
алексей гончаренко, олий рада, украина парламенти, киев ҳукумат квартали, депутатларга таҳдид, полиция ва ҳарбийлар, владимир зеленский, хвж, рада мажлиси, украина сиёсати, “халқ хизматкори”, “мухолифат платформаси — ҳаёт учун”
Киев марказига полиция ва ҳарбийлар олиб келинди — Олий рададаги инқироз чуқурлашмоқда
Халқаро валюта жамғармасидан кредит олиш учун зарур солиқ қонун лойиҳаси муҳокамаси арафасида Киевда депутатларга таҳдидлар ва Рада мажлиси барбод бўлиши хавфи ҳақида хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Украина пойтахтидаги ҳукумат кварталида полиция ва ҳарбийлар сони кўпаймоқда. Бу ҳақда Олий рада депутати Алексей Гончаренко* маълум қилди.
Унинг айтишича, хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши депутатларга нисбатан таҳдидлар ҳақидаги маълумотлар фонида кузатилмоқда.
Аввалроқ депутат 25 март куни 60 нафарга яқин депутат таҳдидлар туфайли ишга чиқмоқчи эмаслигини, шу сабаб парламент мажлиси барбод бўлиши хавфи остида қолганини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, “Халқ хизматкори” фракцияси аъзоларидан ташқари, Украинада тақиқланган “Мухолифат платформаси — ҳаёт учун” партияси ва “Ишонч” гуруҳи депутатлари ҳам Радага келишдан қўрқмоқда.
Депутатнинг иддаосича, 25 март куни ҳукумат кварталида провокациялар ва айрим парламент аъзоларини “намойишкорона” калтаклаш режалаштирилган бўлган. У бу босим ортида депутатларни Халқаро валюта жамғармаси молиялаштиришини давом эттириш учун зарур деб ҳисобланаётган қонун лойиҳасини қабул қилишга мажбурлаш мақсади турганини айтди.
У аввалроқ депутатларга Владимир Зеленский ва унинг офисига яқин таниқли медиа шахслар томонидан жисмоний зўравонлик таҳдидлари бўлганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳукумати жамғарманинг навбатдаги кредит траншини олиш учун январда солиқларни оширишга рози бўлган эди. Февралда бош вазир Юлия Свириденко ХВЖнинг солиқ соҳасидаги талаблари ягона йирик қонун лойиҳасига бирлаштирилишини маълум қилган. Аммо март ойида парламент ХВЖдан кредит олиш учун зарур бўлган “Рақамли платформаларни солиққа тортиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича овоз беришда муваффақият қозона олмади.