Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Арманистон парламенти ЕОИИнинг Мўғулистон ва БАА билан савдо битимларини ратификация қилди

© Sputnik / Антон ДенисовФлаг армения
Флаг армения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2026
Oбуна бўлиш
Арманистон депутатлари ЕОИИнинг Мўғулистон ва БАА билан имзолаган икки муҳим савдо ҳужжатини маъқуллаб, иттифоқнинг ташқи иқтисодий алоқаларини кенгайтириш жараёнини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Арманистон парламенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва унга аъзо давлатлар ҳамда Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо келишувини ҳамда ЕОИИ ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги иқтисодий шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Мўғулистон билан вақтинчалик савдо келишуви 2025 йил 27 июнда Минскда имзоланган бўлиб, 367 та товар позицияси бўйича имтиёзли савдо режимини жорий этади.

Битим дипломатик каналлар орқали барча ички тартиб-таомиллар бажарилгани ҳақидаги охирги ёзма хабарнома олинганидан 61 кун ўтгач кучга киради.

ЕОИИ ва БАА ўртасидаги иқтисодий шериклик битими ҳам 2025 йил 27 июнда Минскда имзоланган. Арманистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужжат кучга киргач, Арманистоннинг БААга экспорт қилаётган 270 турдаги товаридан 217 таси имтиёзли кириш режимига эга бўлади. Ўртача божхона божи эса 6 фоиздан 2,6 фоизгача пасаяди.
Имтиёзли режим ҳўл мевалар, помидор, шарбатлар, асал, мураббо, шакарли минерал сув, шунингдек, алюминий маҳсулотлари, тиббий асбоблар ва радиоэлектрон ускуналарни ҳам қамраб олади.
ЕОИИ томонидан қаралганда, БАА билан битим товар номенклатурасининг 85–86 фоизи бўйича имтиёзли киришни назарда тутади, Мўғулистон билан битим эса чекланган қамровдан бошлаб кейинчалик тўлиқроқ либераллаштиришга ўтиш схемаси асосида қурилган.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Здания парламента Казахстана в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қозоғистон Сенати ЕОИИ–Мўғулистон келишувини маъқуллади: кўплаб товарларга божлар пасаяди
Янгиликлар лентаси
0