Эрон экспорти тўхтатиши фонида Ўзбекистон Россияга сабзавот экспортини фаол оширмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВывоз товара с овощебазы
Вывоз товара с овощебазы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Oбуна бўлиш
Эроннинг экспортни тўхтатиши ортидан Россия бозорига сабзавот маҳсулотларини етказиб беришда Ўзбекистоннинг ўрни кучайиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Эрон озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини экспорт қилишни тақиқлаши фонида Ўзбекистон Россияга сабзавот экспортини фаол ривожлантирмоқда. Бу ҳақда “Руспродсоюз” уюшмаси ижрочи директори Дмитрий Востриков РИА Новостига маълум қилди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон йилнинг кўп қисмида очиқ майдонда салат етиштириш учун қулай иқлим шароитига эга.

Востриковнинг таъкидлашича, Эрон Россияга сезиларли ҳажмда салат етказиб берган. Бироқ Яқин Шарқдаги можаро кескинлашиши фонида мамлакат 3 мартдан бошлаб кейинги огоҳлантиришгача ушбу маҳсулотлар экспортига тақиқ жорий этган.

Шунингдек, у Туркия сабзавотларнинг асосий етказиб берувчиси бўлиб, Россия импортининг катта қисмини аллақачон эгаллаб турганини, Озарбайжон ҳам бу йўналишда экспортни фаол ошираётганини айтди.
Бундан ташқари, Востриковнинг қўшимча қилишича, Хитой ҳам йирик шартномалар учун манба бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолатда логистика анча мураккаб бўлади.
Яблоки в ящиках на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2026
Ўзбекистон Россияга олма экспортини икки баравар оширди
Янгиликлар лентаси
0