https://sputniknews.uz/20260319/zelenskyy-muzokaralar-garb-yordam-bayonotlar-56388472.html
Захарова брифингда Зеленский, музокаралар ва Ғарб ёрдами бўйича кескин баёнотлар қилди
Захарова брифингда Зеленский, музокаралар ва Ғарб ёрдами бўйича кескин баёнотлар қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мария Захарова ҳафталик брифингда Киев дипломатияга тайёр эмаслигини айтди. Шунингдек, у Украинадаги “мажбурий украинлаштириш” сиёсати, Ғарбнинг молиявий ёрдами, қурол савдоси ва Зеленский ҳақида кескин баёнотлар берди.
2026-03-19T15:35+0500
2026-03-19T15:35+0500
2026-03-19T15:56+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
мария захарова
россия тив
дунё янгиликлари
украина
дипломатия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35792844_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_f1a2b4ad56e214f2dd62af8890c803b8.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Киев режими можарони ҳал қилиш учун дипломатиядан фойдаланишга тайёр эмас, шунинг учун Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига ҳарбий йўл билан эришади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳафталик брифингда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, “Москва музокаралар жараёнига содиқ эканини бир неча бор тасдиқлаган. Аммо Киев режими бунга тайёр эмаслиги сабабли Россия махсус операция мақсадларига ҳарбий йўл билан, ердаги вазифаларни ҳал қилиш орқали эришади”.Брифингда у Ғарбнинг Киевга янги молиявий ёрдамини ҳам кескин танқид қилди. Захарова Европа томонидан Украинага ёрдам баҳонасида 5 миллиард евро жалб этилиши режалаштирилаётганини айтиб, бу маблағлар ҳақиқатан ҳам эълон қилинган мақсадларга сарфланадими ёки яна “коррупцион тешиклар”ни ёпишга кетадими, деган саволни риторик деб атади.Шу билан бирга, Захарова Украина “қурол-яроғ сизиб чиқиши ва ноқонуний савдоси бўйича энг йирик халқаро хаблардан бири”га айланиб бораётганини, бу эса бутун дунё хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиришини билдирди.Захарова Владимир Зеленскийнинг айрим давлат раҳбарларига йўналтирган таҳдидлари хусусида ҳам тўхталди.Захарова, шунингдек, Украина Қуролли кучларига иқтисодий, таълим ва пенсия кафолатлари ваъдаси билан кирганлар амалда “пенсияни эмас, тобут пулини олишини” айтди. Унинг фикрича, бундай усуллар Украина армиясида хизматни жозибадор қилмаяпти ва сафарбарликни куч билан тўлдиришга тўғри келмоқда.
https://sputniknews.uz/20260310/putin-trump-muhokama-56194916.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35792844_250:0:2981:2048_1920x0_80_0_0_208f6867281990ca2fcf780d334f1e76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мария захарова, россия тив, киев, украина, дипломатия, махсус ҳарбий операция, ғарб ёрдами, 5 миллиард евро, украинлаштириш, зеленский, қурол савдоси, брифинг, россия, украина қуролли кучлари
мария захарова, россия тив, киев, украина, дипломатия, махсус ҳарбий операция, ғарб ёрдами, 5 миллиард евро, украинлаштириш, зеленский, қурол савдоси, брифинг, россия, украина қуролли кучлари
Захарова брифингда Зеленский, музокаралар ва Ғарб ёрдами бўйича кескин баёнотлар қилди
15:35 19.03.2026 (янгиланди: 15:56 19.03.2026) Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳафталик брифингда Киев дипломатияга тайёр эмаслигини, Ғарб ёрдами ва Украинадаги вазият бўйича бир қатор баёнотлар қилди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Киев режими можарони ҳал қилиш учун дипломатиядан фойдаланишга тайёр эмас, шунинг учун Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига ҳарбий йўл билан эришади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳафталик брифингда
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “Москва музокаралар жараёнига содиқ эканини бир неча бор тасдиқлаган. Аммо Киев режими бунга тайёр эмаслиги сабабли Россия махсус операция мақсадларига ҳарбий йўл билан, ердаги вазифаларни ҳал қилиш орқали эришади”.
Захарова Украинада аҳолини “мажбурий украинлаштириш” сиёсати муваффақиятсизликка учраганини ҳам урғулади. Унинг фикрича, бу сиёсат шунчаки амалга ошмай қолгани билан чекланмай, рус, украин ва суржикдан (рус ва украин тиллари аралашмаси — таҳр.) эркин фойдаланиб келган Украина жамиятининг ўзига ҳам зарба берган.
Брифингда у Ғарбнинг Киевга янги молиявий ёрдамини ҳам кескин танқид қилди. Захарова Европа томонидан Украинага ёрдам баҳонасида 5 миллиард евро жалб этилиши режалаштирилаётганини айтиб, бу маблағлар ҳақиқатан ҳам эълон қилинган мақсадларга сарфланадими ёки яна “коррупцион тешиклар”ни ёпишга кетадими, деган саволни риторик деб атади.
Шу билан бирга, Захарова Украина “қурол-яроғ сизиб чиқиши ва ноқонуний савдоси бўйича энг йирик халқаро хаблардан бири”га айланиб бораётганини, бу эса бутун дунё хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Захарова Владимир Зеленскийнинг айрим давлат раҳбарларига йўналтирган таҳдидлари хусусида ҳам тўхталди.
“У ҳайратланарли тарзда ўзини боқадиган одамлардан нафратланишни ўрганди. У ер-бу ерда у яқинда пойабзалини ялаганларга таҳдидлар янграмоқда”, — деди Россия ТИВ расмий вакили.
Захарова, шунингдек, Украина Қуролли кучларига иқтисодий, таълим ва пенсия кафолатлари ваъдаси билан кирганлар амалда “пенсияни эмас, тобут пулини олишини” айтди. Унинг фикрича, бундай усуллар Украина армиясида хизматни жозибадор қилмаяпти ва сафарбарликни куч билан тўлдиришга тўғри келмоқда.