Йил бошидан буён Ўзбекистонга энг кўп турист келган топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони кескин ошди, ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.
Ташриф буюрувчиларнинг 77,5 фоизини қўшни давлатлар — Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ташкил этган. Топ-5 мамлакатлар қаторига Россия ва Афғонистон ҳам кирган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0