Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

"Sputnik"да Халқаро рус тили ташкилоти конференцияси якунлари муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда Евроосиё маконида гуманитар ҳамкорликда рус тили ташкилотининг ўрни, қабул қилинган қарорлар ҳамда илмий ва таълим дастурларини кенгайтириш истиқболлари ҳақида сўз юритилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 19 март куни Тошкент вақти билан соат 14:30 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Халқаро рус тили ташкилотинининг биринчи вазирлар конференцияси якунлари” мавзусида Москва – Минск – Тошкент – Бишкек видеокўприги бўлиб ўтади.
Москвадаги иштирокчи:
Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Константин Могилевский.
Тошкентдаги иштирокчи:
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Узоқбой Бегимқулов.
Минск ва Бишкекда:
оммавий ахборот воситалари вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Москва шаҳрида Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан имзоланган тегишли шартнома асосида таъсис этилган Халқаро рус тили ташкилотининг (МОРЯ) биринчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтган эди.
Тадбир давомида иштирокчилар Евроосиё маконида гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришда Халқаро рус тили ташкилотининг ўрни ва аҳамиятини муҳокама қиладилар. Шунингдек, улар конференция якунлари, қабул қилинган қарорлар, илмий ва таълим дастурларини кенгайтириш истиқболлари ҳақида сўз юритадилар.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Шарипов, Конгратбай Авезимбетович. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Шарипов рус тилининг таълим ва миллатлараро мулоқотдаги аҳамиятини таъкидлади
Янгиликлар лентаси
0