Шарипов рус тилининг таълим ва миллатлараро мулоқотдаги аҳамиятини таъкидлади

CC BY-SA 4.0 / A.A. Abdullayev / K. SharipovШарипов, Конгратбай Авезимбетович.
Шарипов, Конгратбай Авезимбетович. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Oбуна бўлиш
Москвада Халқаро рус тили ташкилотининг биринчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. Унда вазир Қўнғиротбой Шарипов рус тилининг таълим ва миллатлараро мулоқотдаги ўрни ҳақида сўзлади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Москвада Халқаро рус тили ташкилоти — МОРЯнинг биринчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Нутқ давомида вазир қуйидагиларни таъкидлади:
“Ушбу қадамга давлатларимиз раҳбарлари ўртасида қарор топган ишончли ва чинакам биродарлик мулоқотининг ифодаси, гуманитар ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга муҳим ҳисса сифатида қараймиз”.
“Ишончим комилки, таълим соҳасидаги улкан тажриба, бошқарув кўникмалари, стратегик режалаштириш, шунингдек, мустаҳкам илмий база синергияси ташкилот олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган ҳаракатлантирувчи кучга айланади”.
“Маданий хилма-хилликнинг кенг кўламида рус тили ўзининг ноёб ролини сақлаб қолмоқда”.
“Бу БМТнинг 6 та расмий тилларидан бири бўлиб, улкан маконда юз миллионлаб одамларни бирлаштирган буюк адабиёт, фан, маданият ва халқаро мулоқот тилидир”.
“МДҲ, ШҲТ ва Марказий Осиё—Россия форматида рус тили давлатлараро мулоқотнинг қулай ва синалган воситаси бўлиб қолмоқда”.
“Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, биз давлат тилини ривожлантиришни жаҳондаги етакчи хорижий тиллар, кўп миллатли мамлакатимизда яшаётган турли миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан узвий боғлиқ ҳолда кўрамиз”.
“Ўзбекистонда таълим рус тилида олиб бориладиган 900 тага яқин мактаб, Россиянинг 15 та етакчи олий ўқув юртининг филиаллари фаолият юритмоқда”.
“Рус тили миллатлараро мулоқот тили ролини ўйнашда давом этмоқда. У бундан буён ҳам Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларнинг фундаментал таянчларидан бири бўлиб қолади”.
“Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз рус тилининг фан, маданият ва касбий мулоқот тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб, инсоний алоқаларни ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга ҳисса қўша оламиз”.

Халқаро рус тили ташкилотини тузиш ғоясини Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йил 28 декабрь куни Санкт-Петербургда илгари сурган эди.

Ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги шартнома 2023 йил 13 октябрда Бишкекда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан имзоланган. Ташкилот рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида болаларга рус тили қандай ўқитиляпти? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2025
Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида болаларга рус тили қандай ўргатиляпти?
Янгиликлар лентаси
0