Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида болаларга рус тили қандай ўргатиляпти?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент вилоятидаги боғчалардан бирида ишлаётган тарбиячининг сўзларига кўра, ота-оналар ўз фарзандларининг рус тилинини ўрганишларини жуда исташади.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида ҳам болаларга чет тилларида таълим берувчи мактабгача таълим муассасалари сони кўпаймоқда.
Тошкент вилоятидаги қишлоқлардан бирида жойлашган боғча бунга мисол. У рус тилига ихтисослашган бўлиб, унда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга рус тилила дарс берилади.
“Болаларимиз билан уч йилдан бери ишлайман. Албатта, уларнинг рус тилини ўрганиши жуда қийин кечяпти, чунки бу ерда русийзабон аҳоли йўқ, лекин улар ажойиб шеърларни ёдлашни жуда яхши кўришади. Машғулотимиз давомида улар қизиқишади ва фаол қатнашади, чунки шеърларимизни ўйин шаклда ўрганамиз. Булар ҳали кичкина бўлганлари учун узоқ вақт ўтириб, тинмай ўрганиш улар учун ҳозирча қийин. Аммо келажакда янада яхшироқ ўрганишларига умид қиламан”, - дейди боғча тарбиячиси Ирина Шегай.
Бу боғча маҳаллий аҳолининг талаб ва истаги асосида очилган бўлиб, кичик ёшдаги қишлоқ болаларининг рус тилини нолдан ўрганиши учун имконият беради. Тарбиячининг сўзларига кўра, ота-оналар ўз фарзандларининг рус тилинини ўрганишларини жуда исташади.

“Бу ерда аҳоли, ота-оналар келиб, илтимос қилишади: “Илтимос, боламга рус тилини ўргатинг”. Келажакда рус тили уларга жуда катта ёрдам беради деб умид қиламан. Рус тили улуғ, у доим керак. Умид қиламанки, бу билим уларга фойдали бўлади”, - деди Шегай.

Батафсил – Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0