Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

© Sputnik / Авенир Дебердеев В мечетях Узбекистана состоялся праздничный намаз в честь Курбан хайита.
 В мечетях Узбекистана состоялся праздничный намаз в честь Курбан хайита. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади.
ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 2025 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этади. Рамазон ҳайити миллий анъана ва урф-одатларга ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига уйғун ҳолда кўтаринки руҳда ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, байрам кунларида аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирлари ташкил этилади.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошлар учун мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни йўлга қўйиш, бунинг учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўради.
Сколько дней отдыхают узбекистанцы в марте? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади - инфографика
Янгиликлар лентаси
0