Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади - инфографика

Oбуна бўлиш
2026 йил март ойида 8 март ва Наврўз муносабати билан дам олиш кунлари кўчирилади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар икки марта 3 кунлик дам олади.
2026 йил март ойида ўзбекистонликларни бир нечта байрамлар ва узайтирилган дам олиш кунлари кутмоқда. Хусусан, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни ва 21 март — Наврўз байрами дам олиш кунларига тўғри келади.
Рамазон ҳайити ҳам март ойининг иккинчи ярмига тўғри келади. Аммо ҳозирча аниқ куни маълум эмас.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, агар ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади.
Президентнинг тегишли фармонига кўра:
8 март (якшанба) муносабати билан дам олиш куни 9 март (душанба) га кўчирилади;
21 март (шанба) муносабати билан дам олиш куни 23 март (душанба) га кўчирилади;
Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар март ойида икки марта 3 кунлик узлуксиз дам олиш имкониятига эга бўлади.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0