Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Марказий Осиё ўсиши ривожланаётган иқтисодиётлардан анча юқори бўлди — ЕОТБ шарҳи

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принимает участие в работе первого саммита "Центральная Азия - Китай" в городе Сиане
Шавкат Мирзиёев принимает участие в работе первого саммита Центральная Азия - Китай в городе Сиане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Oбуна бўлиш
2025 йилда МО иқтисодиёти 7 фоизга ўсиб, ривожланаётган иқтисодиётлар ўртача кўрсаткичидан анча юқори бўлди, Ўзбекистон эса 7,7 фоизлик ўсиш билан минтақадаги юқори суръатни сақлаб қолди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Марказий Осиё иқтисодиёти 2025 йил якунига кўра қарийб 7 фоиз ўсди. Бу ривожланаётган иқтисодиётлар учун ўртача кўрсаткич — 4,4 фоиздан юқори. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) янги макроиқтисодий шарҳида айтилган.
Шарҳ Евроосиё минтақасининг бошқа давлатларини ҳам қамраб олган. Ҳисоботга кўра, минтақадаги ўсишнинг асосий омиллари инвестициявий фаоллик ва ички талаб бўлди.
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2025 йилда инвестициялар, хизматлар, савдо ва қурилиш ҳисобига 7,7 фоизга тезлашди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 6,7 фоиз эди. 2026 йил январь ойида ҳам саноат ва чакана савдо ҳисобига юқори фаоллик сақланиб қолди.
Қозоғистонда 2025 йилда иқтисодиёт сўнгги 13 йилдаги энг юқори суръат — 6,5 фоиз ўсишни кўрсатди. Бунда саноат асосий омил бўлди: қазиб олиш соҳаси 9,4 фоизга, қайта ишлаш саноати эса 6,4 фоизга ўсди. 2026 йилда асосий ҳисса хомашёга боғлиқ бўлмаган сектор ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда.
Қирғизистон учинчи йил кетма-кет ЯИМ ўсиши бўйича минтақада етакчиликни сақлаб қолмоқда. Кучли истеъмол ва инвестиция талаби ҳисобига мамлакат ЯИМ 2025 йилда 11,1 фоизга, 2026 йил январь ойида эса 9 фоизга ўсди.
Тожикистонда 2025 йилда иқтисодий ўсиш 8,4 фоизни ташкил этди. Бунга саноат ва ички талаб туртки берди. 2026 йил бошида ҳам юқори суръат сақланди — саноат, савдо ва инвестициялар жадал ўсмоқда.
Россияда 2023–2024 йиллардаги ҳаддан ташқари қизишдан кейин иқтисодий ўсиш 2025 йилда 1,0 фоизгача секинлашди. Инвестиция талабининг сусайиши фонида иқтисодиётни саноат, савдо ва қурилиш қўллаб-қувватлаб турибди.
Арманистонда 2025 йилда кучли истеъмол талаби ва инвестициялар фонида молия сектори, IT ва қурилиш ҳисобига иқтисодиёт 7,2 фоизга ўсди. 2026 йил январь ойида ҳам юқори динамика сақланиб, ўсиш 7,6 фоизни ташкил қилди.
Беларусда эса 2025 йилда ЯИМ ўсиши 1,3 фоиз бўлди. Бунга ички талаб, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаси ёрдам берди, аммо ташқи талабнинг пасайиши таъсир кўрсатди. 2026 йил январь ойида иқтисодиёт секинлашишда давом этиб, ЯИМ 1,2 фоизга камайди.
Минтақада инфляция ҳамон нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда. Ўзбекистонда инфляция мақсадли кўрсаткичлар томон барқарор секинлашмоқда. Жаҳонда озиқ-овқат нархларининг ўсиши Қирғизистонда инфляцияни жадаллаштирди. Қозоғистонда эса нисбатан қатъий пул-кредит сиёсати инфляцияни пасайтиришга ёрдам берди.
Пул-кредит сиёсатига келсак, Тожикистон Миллий банки 2026 йил февраль ойида қайта молиялаш ставкасини 7,0 фоизгача пасайтирди. Шу билан бирга, асосий ставка Қозоғистонда 18 фоизгача, Қирғизистонда 11 фоизгача, Ўзбекистонда эса 14 фоизгача оширилди.
Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қирғизистон ва Қозоғистон етакчи: ЕОИИда 2025 йилда иқтисодиёт ўсди
Янгиликлар лентаси
0