ОАВ: Эрон инқирози Гренландиядан кейин АҚШ-Европа бирдамлиги йўқлигини яна кўрсатди
ОАВ: Эрон инқирози Гренландиядан кейин АҚШ-Европа бирдамлиги йўқлигини яна кўрсатди
Sputnik Ўзбекистон
Эрон атрофидаги инқироз АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ёндашувлар фарқини яна очиб берди. Брюссель Ҳўрмуз бўғозига ҳарбий куч юборишга шошилмаяпти, Вашингтон эса иттифоқчилардан фаолроқ қадам кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари Ҳўрмуз бўғозида хавфсиз кема қатновини таъминлаш учун ҳарбий кемалар юбориш масаласида Вашингтон чақириқларини қўллаб-қувватламади.Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор давлатларни, жумладан Европа ва Осиёдаги иттифоқчиларни, Ҳўрмуз бўғозида кема қатновини тиклаш учун ҳарбий ёрдам кўрсатишга чақирган эди. Бироқ Financial Times маълумотига кўра, Буюк Британия, Франция ва Германия бу чақириқни қўллаб-қувватламади. Нашр буни Вашингтоннинг Эрон бўйича босимига нисбатан Европанинг энг очиқ қаршиликларидан бири деб баҳоламоқда.Reuters ёзишича, Брюсселда бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида ЕИ давлатлари Қизил денгиздаги миссияни кучайтириш масаласини муҳокама қилган, аммо унинг мандатини Ҳўрмуз бўғозигача кенгайтиришга қизиқиш билдирмаган. Калласнинг таъкидлашича, Европа учун Ҳўрмуздаги вазият ҳарбий эмас, музокаралар орқали ҳал қилиш мақсадга мувофиқ.Politico ва бошқа ғарб нашрлари бу вазиятни Эрон масаласидаги трансатлантик тафовутнинг янада яққоллашуви сифатида баҳоламоқда. Reuters нашрига кўра, Каллас АҚШ ва Исроилни урушни тўхтатишга чақирган ва Европа мамлакатлари бу можарони авж олдиришдан манфаатдор эмаслигини айтган.Reuters қайдича, Польша Германия, Испания ва Италия каби давлатлар қаторида Яқин Шарқдаги янги ҳарбий операцияга қўшилишга шошилаётгани йўқ.Шу тариқа, Эрон атрофидаги инқироз Европа Иттифоқи ичида эмас, балки кўпроқ Европа ва АҚШ ўртасидаги ёндашувлар фарқини очиб бермоқда. Вашингтон ҳарбий қадамларни кучайтиришга уринмоқда, Брюссель эса ҳозирча дипломатик ечим ва чекланган мандатли амалдаги миссиялар доирасида қолишни маъқул кўрмоқда.
Эрон инқирози АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ёндашувлар фарқини яна очиб берди: Брюссель Ҳўрмуз бўғозига куч юборишга тайёр эмас, Вашингтон эса иттифоқчилардан фаолроқ иштирок кутмоқда
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари Ҳўрмуз бўғозида хавфсиз кема қатновини таъминлаш учун ҳарбий кемалар юбориш масаласида Вашингтон чақириқларини қўллаб-қувватламади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор давлатларни, жумладан Европа ва Осиёдаги иттифоқчиларни, Ҳўрмуз бўғозида кема қатновини тиклаш учун ҳарбий ёрдам кўрсатишга чақирган эди. Бироқ Financial Times маълумотига кўра, Буюк Британия, Франция ва Германия бу чақириқни қўллаб-қувватламади. Нашр буни Вашингтоннинг Эрон бўйича босимига нисбатан Европанинг энг очиқ қаршиликларидан бири деб баҳоламоқда.
"Бу, Гренландия атрофидаги инқироз авжига чиққан даврдан бери блокнинг (ЕИ — таҳр.) Оқ уй билан энг кескин қарама-қаршилигидир", — деб ёзади нашр.
Reuters ёзишича, Брюсселда бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида ЕИ давлатлари Қизил денгиздаги миссияни кучайтириш масаласини муҳокама қилган, аммо унинг мандатини Ҳўрмуз бўғозигача кенгайтиришга қизиқиш билдирмаган. Калласнинг таъкидлашича, Европа учун Ҳўрмуздаги вазият ҳарбий эмас, музокаралар орқали ҳал қилиш мақсадга мувофиқ.
Politico ва бошқа ғарб нашрлари бу вазиятни Эрон масаласидаги трансатлантик тафовутнинг янада яққоллашуви сифатида баҳоламоқда. Reuters нашрига кўра, Каллас АҚШ ва Исроилни урушни тўхтатишга чақирган ва Европа мамлакатлари бу можарони авж олдиришдан манфаатдор эмаслигини айтган.
Польша бу фонга қўшимча мисол бўлди. Бош вазир Доналд Туск Варшава Эронга қўшин юбормаслигини ва бу можаро Польша хавфсизлигига бевосита алоқадор эмаслигини билдирди.
Reuters қайдича, Польша Германия, Испания ва Италия каби давлатлар қаторида Яқин Шарқдаги янги ҳарбий операцияга қўшилишга шошилаётгани йўқ.
Шу тариқа, Эрон атрофидаги инқироз Европа Иттифоқи ичида эмас, балки кўпроқ Европа ва АҚШ ўртасидаги ёндашувлар фарқини очиб бермоқда. Вашингтон ҳарбий қадамларни кучайтиришга уринмоқда, Брюссель эса ҳозирча дипломатик ечим ва чекланган мандатли амалдаги миссиялар доирасида қолишни маъқул кўрмоқда.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.