Нефть бозорига янги хавф: ҳусийлар Қизил денгиздан чиқишни ҳам ёпиши мумкин
Нефть бозорига янги хавф: ҳусийлар Қизил денгиздан чиқишни ҳам ёпиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ямандаги ҳусийлар Боб ал-Мандеб бўғозини тўсиб қўйиш эҳтимолини билдирди. Ормуздаги узилишлардан кейин Саудия нефть юкламаларини Янбу портига кўчирган эди, энди бу йўл ҳам хавф остида.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган “Ансор Аллоҳ” ҳаракати раҳбарияти Қизил денгиздаги Боб ал-Мандеб бўғозини тўсиб қўйиш эҳтимолини билдирди.Ҳаракат вакилларига кўра, эҳтимолий чоралар қаторида денгиз ҳаракатини чеклаш ҳам бор.Аввалроқ “Ансор Аллоҳ” етакчиси Абдул Малик ал-Ҳусий, агар Эронни ҳимоя қилишда ҳусийчиларнинг иштироки талаб этилса, уларнинг “бармоқлари тепкида” эканини айтган эди."Bloomberg" кемалар ҳаракатини кузатиш маълумотларига таяниб, Саудиянинг Янбу портига камида 25 та супертанкер йўл олганини ёзди. Кейинроқ агентлик бу танкерлар сони янада кўпайганини ҳам хабар қилди.Шу боис Боб ал-Мандеб атрофидаги хавф нафақат Яқин Шарқ, балки жаҳон нефть бозори учун ҳам янги зарба бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, Саудия Янбу орқали етказиб беришни ошираётган бўлса-да, бу йўналиш ҳам ҳусийлар таҳдиди сабаб тўлиқ хавфсиз эмас ва Ҳўрмуз орқали йўқолган ҳажмларни тўлиқ қоплаб бермайди.
Ҳусийлар Қизил денгиздан чиқишни ҳам ёпиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳўрмуз ёпилгандан кейин Саудия нефтини бозорга чиқариш учун шу денгиздадан фойдалана бошлаган эди.
Ҳаракат вакилларига кўра, эҳтимолий чоралар қаторида денгиз ҳаракатини чеклаш ҳам бор.
Аввалроқ “Ансор Аллоҳ” етакчиси Абдул Малик ал-Ҳусий, агар Эронни ҳимоя қилишда ҳусийчиларнинг иштироки талаб этилса, уларнинг “бармоқлари тепкида” эканини айтган эди.
Бу таҳдид нефть бозори учун айниқса муҳим, чунки Саудия Арабистони сўнгги кунларда Ҳўрмуздаги узилишлар сабаб нефть юкламаларини Қизил денгиздаги Янбу портига кўчирмоқда.
"Bloomberg" кемалар ҳаракатини кузатиш маълумотларига таяниб, Саудиянинг Янбу портига камида 25 та супертанкер йўл олганини ёзди. Кейинроқ агентлик бу танкерлар сони янада кўпайганини ҳам хабар қилди.
Шу боис Боб ал-Мандеб атрофидаги хавф нафақат Яқин Шарқ, балки жаҳон нефть бозори учун ҳам янги зарба бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, Саудия Янбу орқали етказиб беришни ошираётган бўлса-да, бу йўналиш ҳам ҳусийлар таҳдиди сабаб тўлиқ хавфсиз эмас ва Ҳўрмуз орқали йўқолган ҳажмларни тўлиқ қоплаб бермайди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.