Эрон Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш шартини маълум қилди — ОАВ

© NASAОрмузский пролив - вид из космоса
Ормузский пролив - вид из космоса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2026
Oбуна бўлиш
Нефть учун тўлов юанда амалга оширилса, Эрон чекланган миқдордаги нефть танкерлари учун Ҳўрмуз бўғозини очиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Агар олиб ўтилаётган юк (нефть ва газ) учун тўлов юанда амалга оширилса, Эрон Ҳўрмуз бўғозини чекланган миқдордаги нефть танкерлари учун очиши мумкин, деб хабар беради CNN.

"Бу Эроннинг дунёнинг асосий артериясини назорат қилиш бўйича янги режасининг бир қисмидир <...>", - дея ёзади нашр юқори лавозимли Эрон расмийсига таяниб.

Пайшанба куни Олий раҳбар Мужтаба Хоменеий бўғоз ёпиқ қолиши кераклигини айтди: Эрон АҚШ ва Исроил билан можаросида ундан таъсир ўтказувчи восита сифатида фойдаланишни ният қилган.
"Financial Times" хабарига кўра, Франция ва Италия каби бир қатор Европа мамлакатлари ўз кемаларининг хавфсиз ўтишини кафолатлаш учун Теҳрон билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, дунё нефть бозоридаги жами углеводородларнинг бешдан бир қисми Хўрмуз бўғози орқали ўтади. АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми туфайли бўғоз орқали юк ташиш деярли тўхтади. Бу энергия нархларига сезиларли таъсир кўрсатди. Душанба куни Brent маркали нефть нархи 2022 йил июнь ойидан бери биринчи марта баррель учун 119 доллардан ошди, бу +29-31 фоизга ўсишни англатади. Бензин нархлари ҳам ўсиб бормоқда, айниқса Европа мамлакатларида: февраль ойи охиридан бери биржа нархлари 100 фоиздан ошди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.

Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0