https://sputniknews.uz/20260317/naqdsiz-hisob-kitob-tasdiqlash-tartib-56321741.html
Айрим товарлар олди-сотдисида нақдсиз ҳисоб-китобни нотариал тасдиқлаш тартиби белгиланди
Айрим товарлар олди-сотдисида нақдсиз ҳисоб-китобни нотариал тасдиқлаш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
1 апрелдан Ўзбекистонда кўчмас мулк ва айрим транспорт воситалари олди-сотдисида ҳисоб-китоблар нотариус ва банк ўртасидаги электрон маълумот алмашинуви орқали текширилади.
2026-03-17T09:31+0500
2026-03-17T09:31+0500
2026-03-17T10:08+0500
ўзбекистон
жамият
янги қонун
нотариус
кўчмас мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45305344_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_84a1635d825706618989878543ba2fea.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан айрим товарлар учун тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши белгилангани муносабати билан кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни тасдиқлаш тартиби белгиланди. Шу мақсадда нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби белгиланиб, тегишли низом давлат рўйхатидан ўтказилди.Янги тартибга кўра, 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, N, O ва G тоифаларидаги транспорт воситалари, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумот алмашинуви орқали аниқланади.Бундай шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:— харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади;— шартнома бўйича келишилган маблағ банк томонидан нақд ёки нақдсиз шаклда эскроу ҳисобварағи (пул вақтинча сақланадиган махсус ҳисобварағи)га кирим қилинади;— агар шартнома тўловни кечиктириш шарти билан тузилган бўлса, эскроу ҳисобварағига тарафлар ўртасида келишилган бошланғич маблағ киритилади;— шартнома тўлиқ ёки қисман кредит маблағлари асосида амалга оширилса, кредит ажратаётган банк бу ҳақда нотариусга электрон маълумот юборади;— харидор ёки унинг вакилининг банк картаси, талаб қилиб олингунча ҳисобварағи ёки электрон ҳамёнидан эскроу ҳисобварағи сифатида фойдаланиш мумкин;— шундан сўнг тарафлар шартномани расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилади;— нотариус эскроу ҳисобварағида маблағ мавжудлигини электрон шаклда текшириб, шартномани тасдиқлайди;— шартнома тасдиқлангач, пул маблағлари сотувчи ёки унинг вакилининг ҳисобварағига ўтказилади, ёки уларнинг сўровига кўра нақд шаклда берилади.
https://sputniknews.uz/20251210/tolovlar-naqdsiz-qonun-54066617.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45305344_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ec956661fa9241151be60861da143a39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўчмас мулк, транспорт, олди-сотди, нотариус, банк, электрон маълумот алмашинуви, нақдсиз тўлов, эскроу ҳисобварақ, уй сотиш, машина сотиш, ўзбекистон
кўчмас мулк, транспорт, олди-сотди, нотариус, банк, электрон маълумот алмашинуви, нақдсиз тўлов, эскроу ҳисобварақ, уй сотиш, машина сотиш, ўзбекистон
Айрим товарлар олди-сотдисида нақдсиз ҳисоб-китобни нотариал тасдиқлаш тартиби белгиланди
09:31 17.03.2026 (янгиланди: 10:08 17.03.2026) 1 апрелдан Ўзбекистонда уй-жой ва айрим транспорт воситалари олди-сотдисида тўлов қилингани нотариус ва банк ўртасидаги электрон маълумот алмашинуви орқали аниқланади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан айрим товарлар учун тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши белгилангани муносабати билан кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни тасдиқлаш тартиби белгиланди.
Шу мақсадда нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби белгиланиб, тегишли низом давлат рўйхатидан
ўтказилди.
Янги тартибга кўра, 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, N, O ва G тоифаларидаги транспорт воситалари, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумот алмашинуви орқали аниқланади.
Бундай шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
— харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади;
— шартнома бўйича келишилган маблағ банк томонидан нақд ёки нақдсиз шаклда эскроу ҳисобварағи (пул вақтинча сақланадиган махсус ҳисобварағи)га кирим қилинади;
— агар шартнома тўловни кечиктириш шарти билан тузилган бўлса, эскроу ҳисобварағига тарафлар ўртасида келишилган бошланғич маблағ киритилади;
— шартнома тўлиқ ёки қисман кредит маблағлари асосида амалга оширилса, кредит ажратаётган банк бу ҳақда нотариусга электрон маълумот юборади;
— харидор ёки унинг вакилининг банк картаси, талаб қилиб олингунча ҳисобварағи ёки электрон ҳамёнидан эскроу ҳисобварағи сифатида фойдаланиш мумкин;
— шундан сўнг тарафлар шартномани расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилади;
— нотариус эскроу ҳисобварағида маблағ мавжудлигини электрон шаклда текшириб, шартномани тасдиқлайди;
— шартнома тасдиқлангач, пул маблағлари сотувчи ёки унинг вакилининг ҳисобварағига ўтказилади, ёки уларнинг сўровига кўра нақд шаклда берилади.