Уй-жой ва автомобиль учун тўловлар фақат нақд пулсиз амалга оширилади — янги қонун

© Pexels / Karolina GrabowskaЧек
Чек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Oбуна бўлиш
Президент фармонига кўра, йирик харидлар, кўчмас мулк, айрим автомобиллар савдоси, шунингдек, алкоголь, тамаки ва бир қатор хизматлар бўйича тўловлар фақат электрон тартибда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. 2030 йилгача ЯИМга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 баробарга қисқартириш ва савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида нақд пулсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказиш белгиланди. Президент томонидан имзоланган фармонда ушбу кўрсаткичлар яширин иқтисодиётни қисқартиришнинг асосий мақсадлари сифатида белгиланган.
Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бир қатор тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Жумладан:
давлат органлари кўрсатадиган хизматлар;
электр энергияси, газ ва ичимлик суви учун тўловлар;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси;
ёқилғи қуйиш шохобчаларида нефть-газ маҳсулотлари ва электромобиллар учун қувватлаш хизматлари;
қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
кўчмас мулк, 10 йилдан ошмаган М, N, O ва G тоифадаги транспорт воситалари ва махсус техника олди-сотдиси.
2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR-код жорий қилиши шарт.
2026 йил 1 январдан ягона QR-код орқали тўлов қабул қилиш мажбурий тарзда йўлга қўйилади, 1 июлдан эса QR-коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан ташқи савдо шартномаларида бир хил турдаги товарлар учун мувофиқлик ва экологик сертификат бир йиллик муддатга бир маротаба берилади.
2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари, шунингдек, Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида яшовчи жисмоний шахслар учун жами йиллик даромад декларациясини топшириш тажриба-синов тартибида жорий этилади.
QR-код - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2025
Ўзбекистонда тўловлар учун универсал QR-код жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0