Наманганда чиқиндилар учун "ақлли" ерости контейнерлари ўрнатилмоқда

© Комитет по экологии и изменению климатаВ Намангане строится новый комплекс подземного хранения отходов вместимостью до 3 тонн
В Намангане строится новый комплекс подземного хранения отходов вместимостью до 3 тонн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2026
Oбуна бўлиш
Оби ҳаёт маҳалласида 3 тоннагача чиқиндини жамлай оладиган ерости сақлаш мажмуаси қурилмоқда, ҳозирча учта контейнер тайёр.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Наманган шаҳрининг Оби ҳаёт маҳалласида 24/7 тартибида ишлаши режалаштирилган кўчада ерости чиқинди сақлаш мажмуаси барпо этилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа доирасида ҳар бири 500 килограмм сиғимга эга 6 та чиқинди контейнерини ер остига ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар уларнинг учтаси тайёр бўлди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов инновацион объект билан танишар экан, бундай мажмуалар сонини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ерости чиқинди сақлаш мажмуаси 3 тоннагача чиқинди тўплаш имконига эга. Йирик ҳажмли контейнерлар тўлганда махсус қурилма автоматик тарзда сигнал юборади, шундан сўнг чиқиндилар махсус машинада белгиланган полигонга олиб кетилади.
Бундай мажмуаларни Янги Наманган ва Давлатобод туманларида ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Видеокамера у подъезда жилого дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
“Қулай муҳит” ва “Ҳокимият монитори” гиёҳвандлик ва чиқинди муаммосини аниқлайди
Янгиликлар лентаси
0