Дунё диққатидаги орол: АҚШ Эроннинг “нефть юраги” — Харгни босиб олишни кўриб чиқмоқда

© DepositphotosНефтяные вышки. Архивное фото
Нефтяные вышки. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
Oбуна бўлиш
Эрон нефть экспортининг қарийб 90 фоизи ўтадиган Харг оролини эгаллаш ғоясини Трамп “режимнинг иқтисодий нокаути” деб баҳоламоқда. Бу жаҳон нефть бозорига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги Харг оролини босиб олиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.. Бу ҳақда "Axios" нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Трамп бу сценарийни Эрон иқтисодиётига ҳал қилувчи зарба, яъни “иқтисодий нокаут” сифатида кўрмоқда. Айни пайтда Оқ уйда орол бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмагани айтилган.

Харг ороли Эроннинг энг муҳим нефть хабларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, орол орқали мамлакат нефть экспортининг қарийб 90 фоизи амалга оширилади. Шу боис у АҚШ–Эрон қарама-қаршилигида яна стратегик нуқтага айланди.

Маълумотларга кўра, Трамп Харг ороли инфратузилмасига янги зарбалар эҳтимолини ҳам истисно қилмаган. Унинг сўзларига кўра, агар Ҳўрмуз бўғози орқали кема қатновини тиклаш ишлари чўзилса, “вазият ўзгариши мумкин”.
Нашрнинг таъкидлашича, бундай қадам жойларда қўшинлар бўлишини талаб қилади ва Эроннинг Форс кўрфази мамлакатлари, хусусан, Саудия Арабистонидаги нефть объектлари ва қувурларига жавоб зарбаларини келтириб чиқариши мумкин.
Шу билан бирга, Трамп Харг оролидаги нефть қувурларига зарба бериш учун АҚШга беш дақиқа кифоя қилишини, Теҳрон эса бунга қарши ҳеч нарса қила олмаслигини айтган.
Аввалроқ у АҚШ Форс кўрфазидаги Эроннинг Харг оролини босиб олишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган эди.
“Мен бундай саволга жавоб бера олмайман... Буни умуман сўрамаслигинг керак эди”, — деган Трамп журналистга.
Бу таҳдидлар фонида Эрон вакили Иброҳим Зулфиқорий БААни Харк оролига ҳужум оқибатида Америка нишонларига зарба берилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Биз БАА раҳбариятига шуни маълум қиламизки, Эрон ўз суверенитети ва ҳудудларини ҳимоя қилиш учун кемалар қатнайдиган портлардаги Америка ракеталари учирилган жойларга, шунингдек, БААнинг бир қатор шаҳарларидаги Америка ҳарбийлари жойлашган ва яширинган жойларга зарба беришни қонуний ҳуқуқ деб билади”, — дейилади баёнотда.
Зулфиқорий, шунингдек, Эрон инфратузилмасига ҳужум қилинган тақдирда, минтақадаги АҚШ билан боғлиқ нефть компанияларининг нефть, иқтисодий ва энергетика инфратузилмаси “кул тоғларига айланиши”ни айтди.
Нефтяной танкер Calida на рейде в Цемесской бухте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Нефть бозорига янги хавф: ҳусийлар Қизил денгиздан чиқишни ҳам ёпиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0