https://sputniknews.uz/20260316/ukraine-maxsus-xizmat-aksilkorruptsiya-mojaro-56310433.html
Украина махсус хизмати коррупцияга қарши курашиш бюро ходимини қўлга олди
Украина махсус хизмати коррупцияга қарши курашиш бюро ходимини қўлга олди
Sputnik Ўзбекистон
Суми шаҳрига киришда аксилкоррупция идораси ходими ушлангани ҳақида хабар берилди. ОАВ бу ҳолат Украина махсус хизмати ва коррупцияга қарши тузилмалар ўртасидаги зиддият фонида рўй бераётганини ёзмоқда.
2026-03-16T15:39+0500
2026-03-16T15:39+0500
2026-03-16T16:00+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
коррупция
украина
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20290160_0:4:1145:648_1920x0_80_0_0_0662f231f60e654daa36481232daff1c.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Суми шаҳрига киришдаги блокпостда Украина Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (КҚКБ) ходимини қўлга олганини тасдиқлади. Аввалроқ КҚКБ ўз Telegram-каналида ходими УХХ томонидан “ҳамкорлик”да айбланиб, асоссиз ушланганини маълум қилган эди.Мамлакат КҚКБ баёнотига кўра, ходимнинг ота-онаси 2022 йилда Россия назоратига ўтган тўрт ҳудуддан бирида яшаётгани ушбу айблов учун асос қилиб кўрсатилган. Идора ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганаётганини билдирган.УХХ эса ўз баёнотида Суми шаҳрига киришдаги блокпостлардан бирида қўшимча текширув талаб этиладиган бир қатор белгиларга эга Украина фуқароси аниқланганини маълум қилди.Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситалари Олий рада депутатларига нисбатан коррупция айбловлари ва Украина энергетикасида маблағларни ўғирлаш бўйича Европа ва АҚШда шов-шувга сабаб бўлган ишларнинг кўпайиши фонида Киев расмийларининг коррупцияга қарши кураш органлари билан зиддияти кучайиб бораётгани ҳақида хабар берган эди
https://sputniknews.uz/20260114/korruptsiya-janjal-ukraina-tintuvlar-54786032.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20290160_139:0:1006:650_1920x0_80_0_0_b3aa04206a4565dcb6f9b83f7360c7d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, суми, махсус хизмат, аксилкоррупция идораси, набу, сбу, ходим ушланиши, коллаборационизм, украинада коррупция, идоралараро зиддият, оав, блокпост
украина, суми, махсус хизмат, аксилкоррупция идораси, набу, сбу, ходим ушланиши, коллаборационизм, украинада коррупция, идоралараро зиддият, оав, блокпост
Украина махсус хизмати коррупцияга қарши курашиш бюро ходимини қўлга олди
15:39 16.03.2026 (янгиланди: 16:00 16.03.2026) Суми шаҳрига киришда аксилкоррупция идораси ходими ушлангани ортидан Украина расмийлари ва коррупцияга қарши тузилмалар ўртасидаги зиддият кучайгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Суми шаҳрига киришдаги блокпостда Украина Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (КҚКБ) ходимини қўлга олганини
тасдиқлади.
Аввалроқ КҚКБ ўз Telegram-каналида ходими УХХ томонидан “ҳамкорлик”да айбланиб, асоссиз ушланганини маълум қилган эди.
Мамлакат КҚКБ баёнотига кўра, ходимнинг ота-онаси 2022 йилда Россия назоратига ўтган тўрт ҳудуддан бирида яшаётгани ушбу айблов учун асос қилиб кўрсатилган. Идора ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганаётганини билдирган.
УХХ эса ўз баёнотида Суми шаҳрига киришдаги блокпостлардан бирида қўшимча текширув талаб этиладиган бир қатор белгиларга эга Украина фуқароси аниқланганини маълум қилди.
Махсус хизмат иддаосига кўра, эркак иш жойини айтишдан бош тортган ва шахсини тасдиқлаш учун “Дія” иловасидаги саҳифани кўрсатган. Шундан сўнг унга нисбатан кучайтирилган текширув ўтказилган.
Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситалари Олий рада депутатларига нисбатан коррупция айбловлари ва Украина энергетикасида маблағларни ўғирлаш бўйича Европа ва АҚШда шов-шувга сабаб бўлган ишларнинг кўпайиши фонида Киев расмийларининг коррупцияга қарши кураш органлари билан зиддияти кучайиб бораётгани ҳақида хабар берган эди