Ўзбекгидроэнерго: 100 тадан ортиқ ГЭС ишламоқда, 3000 та микроГЭС қурилиши режалаштирилган

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишВ Узбекистане действует более 100 гидроэлектростанций - Узбекгидроэнерго
В Узбекистане действует более 100 гидроэлектростанций - Узбекгидроэнерго - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
Oбуна бўлиш
“Ўзбекгидроэнерго” матбуот анжуманида 64 та янги ГЭС ишга туширилгани, 13 та станция модернизация қилингани ва лойиҳаларга 1,3 млрд доллар йўналтирилгани айтилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 100 тадан ортиқ гидроэлектр станцияси (ГЭС) фаолият юритмоқда, ўтган даврда эса 13 та мавжуд ГЭС модернизация қилиниб, 64 та янги станция ишга туширилди.
Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолиятининг асосий натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилган.
2026 йилда “Ўзбекгидроэнерго” электр энергияси ишлаб чиқаришни 15 фоиздан ортиққа оширишни режалаштирмоқда. Компания 264 миллион доллар инвестиция ўзлаштириш, 935 миллиард сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш, шунингдек, умумий қуввати 152 МВт бўлган 15 та янги объектни ишга туширишни мўлжаллаган.
2025 йил якунларига кўра, “Ўзбекгидроэнерго” корхоналари 6,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Давлат инвестиция дастури доирасида 237 миллион доллар ўзлаштирилди, саноат маҳсулотлари ҳажми эса 700 миллиард сўмдан ошди.
Таъкидланишича, компания ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва рақамлаштиришни ҳам кучайтирмоқда. Жумладан, Бўстонлиқ туманида қуввати 1 кВтдан 40 МВтгача бўлган гидроагрегатлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган “UzHydroPower” қўшма корхонаси ишга туширилди.
Шунингдек, ягона ситуацион марказ ташкил этилди ва 4,7 мингдан ортиқ автоматлаштирилган ўлчов қурилмалари орқали сув ресурсларини онлайн мониторинг қилиш йўлга қўйилди. “Лойиҳалар фабрикаси” доирасида эса умумий қуввати 3,2 ГВт бўлган 50 тага яқин лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
2025 йилда компаниянинг халқаро кредит рейтинги “BB-”дан “BB”га кўтарилди. Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” ISO 37001 ва ISO 31000 сертификатларини олди, ESG рейтингида эса 79 балл тўплади.
Компания бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаевнинг таъкидлашича, “Ўзбекгидроэнерго” аҳолини электр энергияси билан таъминлаш ва уни тақсимлаш билан шуғулланмайди.
Жамият электр энергиясини ишлаб чиқаради ва ягона энергия тизимига узатади, уни истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш эса ҳудудий электр тармоқлари томонидан амалга оширилади.
Шу билан бирга, 2025 йилда Сурхондарё, Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 16 та микро ГЭС ишга туширилди. Тадбиркорлар томонидан умумий қуввати қарийб 30 МВт бўлган 20 дан ортиқ микро ГЭС қурилди, яна 20 тадан ортиқ лойиҳа барпо этилмоқда.
Режага кўра, республикада тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли иштирокида 3 мингтага яқин микро ГЭС қурилади.
Президент нажав символическую кнопку, запустил 42 энергетических объекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
Президент 42 энергетика объектни ишга туширди ва 21 лойиҳага старт берди
Янгиликлар лентаси
0