Ўзбекистон Туркияда бедарак йўқолган фуқароларни қидириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

© Sputnik / Павел БедняковСтамбул, архивное фото
Стамбул, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркия бедарак йўқолган фуқароларни тезкор қидириш, маълумот алмашишни кучайтириш ва қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Туркия ИИВ вакиллари билан учрашувда йўқолган фуқароларни тезкор қидириш масалалари бўйича маълумот алмашишни кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Шунингдек, тегишли идоралар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш ва қўшма ишчи гуруҳ тузишга ҳам келишилди.
Учрашувда Туркия ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бедарак йўқолган ватандошларни қидириш, шунингдек, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларининг мурожаатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувларни ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Обезглавленное тело гражданки Узбекистана найдено в мусорном баке в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026
Истанбулдаги чиқиндихонадан Ўзбекистон aёлнинг бошсиз жасади топилди
Янгиликлар лентаси
0