https://sputniknews.uz/20260125/istanbul-uzbekistan-ayol-jasad-55249456.html
Истанбулдаги чиқиндихонадан Ўзбекистон aёлнинг бошсиз жасади топилди
Истанбулдаги чиқиндихонадан Ўзбекистон aёлнинг бошсиз жасади топилди
Sputnik Ўзбекистон
Туркиянинг Истанбул шаҳрида 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимованинг бошсиз жасади ахлат қутисидан топилди. Ҳодиса юзасидан қотиллик бўйича тергов олиб борилмоқда.
2026-01-25T12:06+0500
2026-01-25T12:06+0500
2026-01-25T12:25+0500
қотиллик
жиноят
ўзбекистон
жамият
истанбул
туркия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/19/55249285_0:0:770:433_1920x0_80_0_0_647a7e012c2b84dab24eceb4215b7f85.png
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқаросининг боши танасидан жудо қилинган жасади Истанбулнинг Шишли туманидаги ахлат қутисидан топилди. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet газетаси хабар берди.Мазкур ҳолат ҳақида Туркиянинг яна бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳам маълумот тарқатди.Нашр маълум қилишича, Шишли туманида қоғоз йиғаётган шахс ахлат қутиси ичида чойшабга ўралган аёл жасадини аниқлаган. Ҳодиса жойига полиция етиб келиб, ҳудудни ўраб олган. Кейинчалик терговга қотиллик жиноятларини тергов қилиш бўйича махсус гуруҳ жалб этилган.Маълумотларга кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳозирча аёлнинг боши ва кесилган оёқлари топилмаган.Шунингдек, гувоҳлар кўрсатмалари асосида воқеа жойида пайқалган гумонланувчилар юзасидан текширув бошланган. Контейнер ёнидан топилгани айтилган жомадон эса туманнинг Бўзқурт кўчасидан аниқланиб, кўздан кечирилган.Юзлаб кузатув камералари тасвирлари ўрганилгандан сўнг, икки нафар гумонланувчи Грузияга қочиш мақсадида аэропортга йўл олгани аниқланган. Улар 8 соатлик тезкор тадбирлардан сўнг, мамлакатни тарк этишга улгурмасдан қўлга олинган.
https://sputniknews.uz/20260113/thailand-kater-halokat-ozbekistonliklar-54773738.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/19/55249285_97:0:674:433_1920x0_80_0_0_59a2d9197840c9f931c83de24fb40569.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
истанбул, туркия, дурдона ҳакимова, ўзбекистон фуқароси, бошсиз жасад, шишли, қотиллик, sabah
истанбул, туркия, дурдона ҳакимова, ўзбекистон фуқароси, бошсиз жасад, шишли, қотиллик, sabah
Истанбулдаги чиқиндихонадан Ўзбекистон aёлнинг бошсиз жасади топилди
12:06 25.01.2026 (янгиланди: 12:25 25.01.2026) Истанбулдаги чиқиндихонадан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Маълумотларга кўра, қотилликда унинг яқин таниши бўлган ўзбекистонлик эркак ҳамда унга ёрдам берган шахс гумон қилинмоқда
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқаросининг боши танасидан жудо қилинган жасади Истанбулнинг Шишли туманидаги ахлат қутисидан топилди. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet газетаси
хабар берди.
Мазкур ҳолат ҳақида Туркиянинг яна бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳам маълумот тарқатди.
Нашр маълум қилишича, Шишли туманида қоғоз йиғаётган шахс ахлат қутиси ичида чойшабга ўралган аёл жасадини аниқлаган. Ҳодиса жойига полиция етиб келиб, ҳудудни ўраб олган. Кейинчалик терговга қотиллик жиноятларини тергов қилиш бўйича махсус гуруҳ жалб этилган.
Бармоқ излари орқали марҳуманинг шахси аниқланиб, у 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова экани маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳозирча аёлнинг боши ва кесилган оёқлари топилмаган.
Шунингдек, гувоҳлар кўрсатмалари асосида воқеа жойида пайқалган гумонланувчилар юзасидан текширув бошланган. Контейнер ёнидан топилгани айтилган жомадон эса туманнинг Бўзқурт кўчасидан аниқланиб, кўздан кечирилган.
Туркия полицияси Разведка бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбирлар давомида қотилликда марҳуманинг яқин таниши, унинг севишгани бўлгани тахмин қилинаётган Ўзбекистон фуқароси гумонланаётгани маълум қилинган. Шунингдек, унга бир шериги ёрдам бергани ҳам гумон қилинмоқда.
Юзлаб кузатув камералари тасвирлари ўрганилгандан сўнг, икки нафар гумонланувчи Грузияга қочиш мақсадида аэропортга йўл олгани аниқланган. Улар 8 соатлик тезкор тадбирлардан сўнг, мамлакатни тарк этишга улгурмасдан қўлга олинган.