Таиланддаги катер ҳалокатида ўзбекистонликлар жабрланди

© Кадры из соцсетейГраждане Узбекистана пострадали при аварии катера в Таиланде
Граждане Узбекистана пострадали при аварии катера в Таиланде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Oбуна бўлиш
Пхукет ороли яқинида ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. 11 январь куни Таиланднинг Пхукет ороли яқинида ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланганлар маҳаллий шифохонага ётқизилган. Ҳозирда улар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.

Шунингдек, уларнинг барча тиббий ҳамда бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келган.
Аввалроқ, РИА Новости ушбу тўқнашув натижасида россиялик 18 ёшли сайёҳ Елизавета Старих вафот этгани, шунингдек, 23 нафар россиялик турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганини маълум қилган эди.
Топ 5 куда чаще всего едут туристы из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2025
Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп қайси давлатларга борган: топ-5 йўналиш
Янгиликлар лентаси
0