Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп қайси давлатларга борган: топ-5 йўналиш

Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, қўшни давлатлардан ташқари, Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп сафар қилаётган мамлакатлар қаторида Россия ҳам етакчи ўринни эгалламоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида қарийб 7 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 миллион нафарга, яъни 23 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган давлатлар қуйидагилар бўлди:
Қирғизистон — 3,1 млн нафар;
Қозоғистон — 1,3 млн нафар;
Тожикистон — 1,2 млн нафар;
Россия — 399 минг нафар;
Саудия Арабистони — 296,4 минг нафар.
Батафсил маълумот Sputnik Ўзбекистон инфографикасида келтирилган.
Янгиликлар лентаси
0